Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

ҚҚС қандай ҳисобланади

22.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан, 2019 йил 1 январдан обороти 1 млрд сўмдан кўп бўлган барча корхоналар томонидан ҚҚС тўланиши кутилмоқда. Келажакни ўйлаб иш тутадиган тадбиркорлар ҳозирданоқ ходимларини режалаштирилаётган ўзгаришларга тайёрлаш ишларини бошлаб юборишган. Бунда мутахассислар учун махсус ўқув курслари ташкил қилиш орқали «Norma» профессионал ривожланиш маркази ўз ҳиссасини қўшмоқда.

 

ҚҚСни ҳисоблаш мураккаб бўлган солиқлардан саналади. Унинг жорий қилиниши нафақат бош бухгалтерлар, шу билан бирга молиявий-иқтисодий хизматлар ходимлари, солиқ солиш масалалари бўйича мутахассислар, раҳбарлар ва тадбиркорларнинг касбий фаолиятига дахл қилади. Шу боис молия борасида қарорлар қабул қилувчи корхона ходимларини янгиликларга тайёрлаш муҳим ҳисобланади.

 

– Бугунга қадар ҚҚСни амалда ҳисоблаб чиқаришга дуч келган амалиётчи бухгалтерлар кам, айнан шу ҳолат келгусида уларга мураккабликлар туғдириши мумкин, – дейди Марина Игамбердиева. – Сентябрь ойида «Norma» ПРМда курсни тингладим ва бу унчалик мураккаб эмаслигини англадим. Албатта бошланишида бироз қийинчиликлар бўлади, лекин ҳаммаси изга тушиб кетади. Биринчи босқичда хатога йўл қўймаслик учун билимларни мустаҳкамлаб олиш лозим.

 

Мижозларнинг сўровига кўра «Norma» ПРМ октябрь ойида яна иккита уч кунлик «ҚҚС: нималарга эътибор қаратиш керак» курсини ташкил қилади. Барча хоҳловчилар курсга ёзилиши мумкин.

 

Тингловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида машғулотлар турли вақтларда бошланади. Курсга тушликдан кейин келиши қулай бўлганлар учун ўқув машғулоти 2018 йил 23 октябрда бошланади. Эрталабки машғулотларни афзал кўрадиганлар эса 29 октябрдан 31 октябргача бўлган даврда курсга ёзилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Курсларни САР/CIPA халқаро сертификатлари ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерия қонунчилиги масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин ўтказади. У қуйидагилар ҳақида батафсил сўзлаб беради:

  • солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари;
  • ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби;
  • айрим ҳолатларда ҚҚСни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари;
  • ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси;
  • экспорт ва импортда ҚҚС;
  • солиқни ҳисоблаш, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби;
  • ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ суммаси ҳисобга олинадиган солиқ суммасидан ортиқ бўлган ҳолатларда бюджет билан ўзаро муносабатлар;
  • ҚҚС суммасини қайтариш тартиби.

 

Ҳавола бўйича ўтиб, керакли курсни танлаган ҳолда курсга ёзилиш мумкин.