11 ноябрь куни «Умумбелгиланган солиқ тўловчилари бўлган корхоналарда солиқ солишнинг ўзига хосликлари» мавзусида бонусли семинар бўлиб ўтади. Асосий мавзу – 2017 йилда солиқларни ҳисоблар ва тўлаш борасидаги ўзгаришлар.
Бонусли семинар корхоналар раҳбарлари, молиявий менежерлар, режали-иқтисодиёт бўлимлари мутахассислари, бошқарув ҳисоби бўйича мутахассислар, нарх белгилаш бўйича мутахассислар, менежерлар, бухгалтерлар, иқтисодчилар, солиқ ва назорат-ревизия органлари учун қизиқ бўлади.
«Norma» профессионал ривожланиш маркази ўқитувчиси Зоя Тучкова 2017 йилда солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги ўзгаришлар билан таништиради ҳамда иштирокчиларнинг барча саволларига жавоб беради.
Семинарда иштирок этиш учун онлайн-ариза орқали ёки (99871) 283-46-05, 200-00-45 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур.
***
Эслатиб ўтамиз, «НОРМА» ПРМнинг семинарларида бонусли иштирок этиш тизимидан қуйидагилар фойдаланиши мумкин:
- НТВ/СБХ, Норма/Норма маслаҳатчи газеталари обуначилари;
- «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари;
- 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.
Рўйхатдан ўтган иштирокчи тадбирга келмаган тақдирда бонусдан фойдаланилган ҳисобланади.
Барча бонуслардан фойдаланиб бўлган ташкилотлар 50% чегирмали тўлов — 75 минг тўлаб қатнашишлари мумкин.
Обуначи ёки дастурий маҳсулотлар фойдаланувчиси бўлмаган ташкилотлар вакиллари ва бошқа шахслар «Norma» ПРМ семинарларида пуллик асосда қатнашишлари мумкин. Бир кишининг иштирок этиш баҳоси – 150 минг сўм. Аммо ҳозирги вақтда Марказ 40% чегирмаларни тақдим этмоқда.