Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

«Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш» курси

19.10.2020

Норма компанияси сизни 27 октябрда бошланадиган «Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш» курсига таклиф этади. Курс солиқ ҳисоби ва тартибидаги сўнгги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ўтказилади. Асосий эътибор солиқларни ҳисоблаш механизмига ва ҳисоботларни тўлдириш кўникмасига қаратилади.

 

Дастурда:

  • ҚҚС;
  • фойда солиғи;
  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • ижтимоий солиқ.

 

Амалий масалалар билан ишлаш орқали курс иштирокчилари солиқларни мустақил ҳисоблашни, Солиқ кодекси нормаларини таҳлил қилишни ва уларни ҳисоботларда акс эттиришни ўрганадилар.

 

Ҳар бир солиқ турини ўрганишда кўриб чиқиладиган саволлар:

  • Солиқ тўловчилар кимлар;
  • Солиқ базасини аниқлаш тартиби;
  • Ҳисобланган солиқларга тузатишлар киритиш;
  • Амалий вазифаларни солиқ ҳисоботларига киритиш.

 

Курсда олинган билимлар қандай фойда беради:

  • Йиллик солиқ ҳисоботларига янаям яхшироқ тайёрланиш;
  • Солиқ суммаларини тўғри ҳисоблаш, хатоларни тўғирлаш;
  • Норезидентлар даромадларидан солиқларни ҳисоблаш;
  • Ҳисоботларни тўлдириш қоидаларини чуқурроқ ўрганиш.

 

Батафсил маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг, телефон: +998 78 148 11 72, ёки ушбу ҳавола орқали ўтинг.

 

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум