Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Алимент муддатини ўтказиб юборганлик учун – 15 сутка қамоқ

15.05.2017

ҚҲТБТ порталида алимент тўламаганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилди.

 

Бир ойдан кўпроқ алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун – 15 сутка қамоқ

 

Биринчидан, қонун лойиҳаси вояга етмаган ёки моддий ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз бўлган шахслар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни боқишдан бўйин товлаганлик учун одам жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган муддатни 1 ойгача қисқартиришни назарда тутмоқда. Илгари ушбу муддат 3 ойни ташкил этар эди.

 

Иккинчидан, биринчи маротаба алимент мажбуриятларидан бўйин товлаганлик аввалгидек жиноий жавобгарликка эмас, балки 15 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлади. Агар ушбу ҳолат маъмурий жазо қўлланилган пайтдан эътиборан 1 йил мобайнида такрорланса – жиноят тартибида 1 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазолашади (хавфли рецидивистлар учун – 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш).

 

Учинчидан, айбланувчи томонидан келтирилган зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жиноий жазони қўлламаслик таклиф этилмоқда.

 

Алимент ва  ахлоқ тузатиш ишлари учун бирйўла иш ҳақининг 80%и ундирилади

 

ЖКнинг 122- ва 123-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этгани учун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган ходимлардан бир вақтнинг ўзида жазо бўйича суммалар ҳамда алимент мажбуриятлари бўйича қарзлар — ходимга тўланадиган меҳнат ҳақининг 80%игача ушлаб қолиниши мумкин. Ҳозирги вақтда 50%дан кўп бўлмаган сумма ундирилади.

 

Ҳар бир бола учун ЭКИҲнинг 1 баробаридан кам эмас

 

Шунингдек, ҳар бир бола учун ундириладиган алиментнинг минимал миқдорини ЭКИҲнинг 1 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш таклиф этилмоқда. Айни пайтда бу  ЭКИҲнинг 1/3 баробаридан кам бўлмаган суммани ташкил этмоқда.

 

Суд буйруқлари – дарҳол ижро этилсин

 

Алиментни ундириш тўғрисидаги суд буйруқлари дарҳол ижро этилади. Илгари ушбу масала юзасидан фақат суд қарорлари дарҳол ижро этилар эди.

 

Маълумот учун: Суд буйруғи ундирувчининг пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ёки кўчар мол-мулкни низосиз талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш тўғрисидаги аризаси бўйича судья судда ишни кўрмасдан чиқарган ҳужжатдир.Суд буйруғи вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса чиқарилади  (ФПК 2381-моддаси).

 

Алиментни олдиндан тўлангда чет элга чиқаверинг

 

Вояга етмаган болаларни боқиш бўйича алимент мажбуриятлари бўлган қарздорнинг чет элга чиқишининг 2 усули таклиф қилинаётир:

  • Бола вояга етгунча бўлган давр учун алиментни олдиндан тўлаганидан кейин, шу жумладан, кўчмас ёки кўчар мол-мулк ёки бошқа қимматбаҳо ашёни тақдим этганидан сўнг;
  • ЭКИҲнинг 250 баробаридан кам бўлмаган суммага гаров шартномасини тузиш орқали (37 443 750 сўмдан ортиқ).

 

Эслатиб ўтамиз, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасига мувофиқ суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, суд ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

 

Алимент бўйича қарзда – квартира мусодара қилинади

 

Алимент мажбуриятлари бўйича ундирувни қарздор — жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида  тегишли бўлган ёки умумий мулкда унинг улуши ҳисобланадиган ягона уй-жойга (квартирага) ҳатто қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари доимий равишда унда яшаётган бўлса ҳам қаратишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 Самир Латипов.