Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилишига нисбатан талаблар кучайтирилади

Атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилишига нисбатан талаблар кучайтирилади

04.10.2017


Ушбу шарҳда – “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири юзасидан депутатлар изоҳлари.

 

 “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда - Қонун) 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, унинг табиий таркибини сақлаш каби муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган муҳим мақсад ва вазифалар Қонун билан аниқлаб берилган.

 

Маълумот учун: Мамлакатимизнинг мустақил ривожланиш жараёнида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддаларнинг умумий миқдори 1991 йилдан 2006 йилгача қарийб икки баробарга (1991 йил 3,81 млн. тонна, 2006 йилга келиб бу кўрсаткич 1,92 млн тоннани ташкил этган) камайиши ҳисобига кўплаб шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси санитария-гигиеник нормативлар талабларига тўла мос келди.

 

Шу билан биргаликда 2010 йилдан 2016 йилгача атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори ортиб борган ва 2016 йили қарийб 2,556 млн. тоннани ташкил этган. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши миқдорининг ортиши иқтисодиётнинг жадал ривожланиши жараёнида ишлаб чиқариш корхоналари ва транспорт воситаларининг сони ортиши билан изоҳланади. Шунингдек ушбу йилларда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ҳам ортиши кузатилган. 2010 йилда 3129 нафар киши (шундан 1363 нафари мансабдор шахслар)га 185950,836 минг сўм жарима солинган бўлса, 2015 йилда 3619 нафар киши (шундан 1291 нафари мансабдор шахслар)га 613078,656 минг сўм жарима солинган.

 

Қонун қабул қилингандан сўнг ўтган 20 йил мобайнида Конунга уч бор, асосан таҳририй хусусиятдаги, жумладан 13 ва 25-моддаларига ўзгартишлар киритилган. Амалдаги Қонуннинг айрим нормалари ҳаволаки хусусиятда, зиддиятлар мавжуд, амалга ошириш механизми бўлмаганлиги уларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини қийинлаштиради.

 

Амалдаги Қонуннинг 1-моддаси тушунтириш тусида эканлиги, ҳуқуқий юкламага эга эмаслиги ҳамда Конституциянинг 55-моддасида ва “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасида атмосфера ҳавоси табиатни муҳофаза қилиш объекти сифатида кўзда тутилганини ҳисобга олиб ушбу моддани чиқариш таклиф этилмоқда. Шу билан биргаликда “атмосфера ҳавоси” тушунчаси қонун лойиҳасининг 3-моддасида (“Асосий тушунчалар”) берилмоқда. Қонунчилик техникасидан келиб чиқиб, битта тушунчани ҳар хил талқин этилишини олдини олиш учун 1-моддани чиқариш таклиф этилмоқда.

 

Атмосфера ҳавоси сифати нормативларининг  бир хиллигини таъминлаш мақсадида, амалдаги Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилганидек  ҳамда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун талабларини ҳамда қонун лойиҳасининг 8-моддасида кўрсатилган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органларининг ваколатларини ҳисобга олган ҳолда амалдаги Қонуннинг 6-моддасини чиқариш таклиф этилмоқда.

 

Ҳозирги кунда Қонун бевосита ёки билвосита 29 та норматив-ҳуқуқий актлар билан туташ бўлиб, айримлари қонун нормаларини такрорлайди. Амалдаги Қонундан 9-модда “Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш нормативлари”нинг чиқарилиши амалиёт, халқаро тажриба ва тегишли вазирлик ва идоралар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, “Ўзгидромет” маркази, «Ўзкимёсаноат» АЖ)нинг таклифлари асосида юзага келмоқда. МДҲ, Европа Иттифоқи, АҚШ, Хитой мамлакатларининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича қонунчилиги ўрганилганда атмосфера ҳавосидан фойдаланишга боғлиқ нормалар мавжуд эмаслиги ёки чиқариб ташланганлиги ва бундай нормалар амалиётда қўлланилмаётганлигини кўрсатди.

 

Қонуннинг амалиётда қўлланилиши таҳлили, халқаро қонунчилик ва экологик келишувларни ўрганиш натижасида ҳамда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, амалдаги Қонуннинг 30 та моддасидан 29 таси (97%)ни қайта кўриб чиқиш ва “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти туғилганини кўрсатди.

 

Ушбу қонун лойиҳасининг мақсади норматив-ҳуқуқий, иқтисодий механизм ва воситаларни такомиллаштириш, қонун бузилишлари натижасида қўлланиладиган иқтисодий чоралар тизимини ривожлантириш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳамда экологик ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи ҳуқуқий механизмларни яратишдан иборат.

 

Қонун лойиҳасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органлари, Гидрометеорология хизмати маркази, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари аниқлаб берилган.

 

Қонун лойиҳасида ННТларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва бурчлари қисмида мазкур соҳадаги роли кучайтирилди, бу демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтиришга йўналтирилган.

 

Қонун лойиҳасининг 3  боби (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида нормативлаш) ва 4 боби (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида асосий талаблар) доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан чиқаётган ифлослантирувчи моддаларга ҳамда ёқилғиларнинг экологик тавсифларига экологик нормативлар талабларини босқичма-босқич янада кучайтириб боришни кўзда тутади. Бу фан, техниканинг ривожланиши, энг яхши қулай технологиялар ва халқаро тажрибани татбиқ этиш билан ўзаро боғлиқ бўлади.

 

Қонун лойиҳасида ёқилғини ёқиш, транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида, кимёвий моддаларни ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи омил, минерал ўғит ва бошқа препаратлар сифатида ишлатишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳужжатларга талаблар аниқлаштирилган.

 

Бундан ташқари:

  • атмосфера ҳавосининг трансчегаравий ифлосланиши;
  • озон қаватига салбий таъсир кўрсатишни бартараф этиш;
  • халқаро даражада қўлланувчи атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатмайдиган маҳсулотларни ишлатиш ва ишлаб чиқаришни иқтисодий қўллаб-қувватлашни амалга оширишга  доир янги нормалар қонун лойиҳасига киритилган.

 

Бизнинг фикримизча, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва амалиётга татбиқ этилиши:

  • атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсати ва бошқарувининг асосий йўналишларини белгилаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатлари чегараларини белгилаш ва аниқлаштиришга;
  • атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТлар ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлашга;
  • атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида иқтисодий рағбатлантириш механизмини жорий этишга;
  • озон бузувчи моддалар ва уларни таркибида тутувчи маҳсулотларни  Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш ва мамлакат ҳудудига олиб киришни ҳуқуқий тартибга солишга;
  • атмосфера ҳавосини трансчегаравий ифлосланишининг камайишига хизмат қилади.

 

Аксавли ТУМИШОВА, Алия ЮНУСОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзХДП фракцияси аъзолари.