Давлат божхона қўмитаси томонидан киритилган “Банк сири тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Қонунда ўзгартириш киритилаётган асосий модда бундай баён этилади: “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари банк мижози бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг банкда мавжуд бўлган ҳисоб рақамлари, омонатлари (депозитлари), улардаги пул маблағларининг қолдиғи ва операциялар тўғрисидаги ҳамда божхона тўловлари бўйича мажбуриятлар ижроси билан боғлиқ тегишли маълумотларни, агар бу маълумотлар уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир”
Шуниси қизиқки, ҳозирча ижобий фикр-мулоҳазалар мавжуд эмас. Бундай ўзгартиришларни ойдинлаштириш таклифлари мавжуд. “Ўзгартиришлар лойиҳаси” асосланмаган, сабаби таклиф этилаётган тузатиш исбот-далилларсиз тақдим этилган, деган фикрлар билдирилмоқда. Бундай маълумотлар нима учун зарур? Қандай вазифаларни амалга ошириш давлат божхона хизматида эҳтиёжни юзага келтиради? Бу ҳақда кенг жамоатчиликни хабардор қилиш зарур, акс ҳолда бундай ўзгартириш уни яширин иқтисодиётнинг жадал ривожланишига хизмат қилувчи “қонунлардан” бирига айлантиради, деб ҳисоблашади.
Бошқа нуқтаи назар: лойиҳада: “...агар бу маълумотлар уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса”, дейилган. Фараз қилайлик, уларга ҳисоб рақамлари, омонатлар, пул маблағларининг қолдиғи ва транзакциялар ҳақида хабар беришди. Шундан кейин нима бўлади? Инкассо топшириқномасини қўйишадими? Улар инкассо топшириқномасини ушбу маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда ҳам қўйишлари мумкин. Ёки, агар божхона божини тўлашмаса, судга бериш мумкин. Улар божхона божини тўламасликлари мумкинми? Аксарият ҳолларда юклар божхонадан фақат божхона божи тўлангандан кейин олиб чиқилади. Ахир ҳисоб рақам рақамини текширишнинг ўзи божхона божлари тўланишини кафолатламайдику, шундай эмасми? Бундай рухсатнома ваколат доирасидан четга чиқишни келтириб чиқаради.
Бошқа фикр-мулоҳазалар тахминан шундай ёки анча қатъий шаклда.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мирёқуб Ҳайдаров.