Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Бизнес учун статистика ва солиқ ҳисоботларини камайтириш режалаштирилмоқда

20.10.2022

Рус тилида ўқиш

Тадбиркорлик субъектлари учун бизнес жараёнларида электрон ҳужжатлар айланиши тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳа ташаббускори – Молия вазирлиги.   

 

Лойиҳа билан давлат архивига қоғоз шаклида тақдим этиладиган жисмоний шахсларнинг 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган иш хақи ва бошқа даромадлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳужжатларни давлат архивига топшириш амалиётини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

 

2024 йил 1 январдан ўзининг бухгалтерия ва солиқ ҳисобини дастурий таъминот ёрдамида юритган тадбиркорлик субъектларига бухгалтерия регистрлари ва бошқа ҳисоб ҳужжатларини давлат архивига электрон тарзда тақдим этиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилган.

 

Шунингдек 2023 йилнинг 1 январидан қуйидаги амалиёт ва мажбуриятлар бекор қилиниши белгиланмоқда:

  • молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти асосида тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари ушбу ҳисоботларни солиқ органларига чораклик топшириш;
  • айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари солиқ органларига молиявий ҳисоботларни тақдим этиш;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган статистика 7 та йиллик ва 2 та чораклик ҳисоботларни топширилиши.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48