Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Бизни текширинг, илтимос

13.03.2020

Рус тилида ўқиш

ДСҚ Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонун ва Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Солиқ мониторинги солиқ, бухгалтерия, молиявий ва статистика ҳисоботини ва солиқ тўловчининг бошқа ҳужжатларини реал вақт режимида узлуксиз кузатиб бориш, солиштириш ва таҳлил қилиш йўли билан ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, солиқ мониторинги солиқ тўловчи учун ихтиёрий ҳисобланади. Юридик шахс, агар унинг олдинги йил учун унинг даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 10 млрд сўмни ташкил этган бўлса,  солиқ назоратини ўтказиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Ариза берилган йилдан кейинги календарь йил солиқ ўтказиладиган давр ҳисобланади (СКнинг 169-моддасига қаранг).

 

Лойиҳадан келиб чиқсак, солиқ мониторингини ўтказиш учун аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан жўнатиш мумкин (ўтган йилнинг 1 июлидан кечиктирмай). Хоҳишга кўра, солиқ тўловчи мониторинг ўтказишнинг “Йўл харитасини” ишлаб чиқиши ва уни солиқ органига тақдим этиши мумкин. “Йўл харитаси” ахборот алмашиш бўйича қўшма лойиҳа тайёрлашни назарда тутади. Солиқ мониторингини ўтказиш ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан 1 ноябрга қадар қабул қилиниши лозим.

 

! Агар ҳисобот даврида солиқ мониторинги ўтказилса, ушбу давр учун камерал, сайёр текширувлар ва солиқ аудити ўтказилмайди.

 

Мониторинг ўтказиш чоғида солиқ органи ташкилотнинг ахборот маълумотлари ва солиқ солиш базасини аниқлаш бўйича ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Солиқ кодексининг 150 ва 151-моддаларига асосан мониторинг жараёнида экспертлар жалб қилиниши мумкин. Бунда солиқчилар солиқ сирини сақлашлари ва фойдаланиладиган ахборотнинг сақланишини таъминлашлари шарт.

 

Солиқ тўловчи мустақил равишда текширувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш регламентини танлашлари, ноаниқликлар ва саволлар вужудга келганда – асосланган сўров билан солиқ органига мурожаат қилишлари мумкин. Ахборот материаллари, ҳужжатларни солиқчиларга  турли усуллар орқали: шахсан ёки вакил, почта орқали ёки буюртма хат билан, телекоммуникация алоқа каналлари, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин. Ҳужжатларни тақдим этиш муддати – тегишли талабнома олинган пайтдан эътиборан - 5 кун.

 

Солиқ органи ўз ташаббусига кўра ёки солиқ тўловчининг сўровига биноан солиқ ёки йиғимнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги ва ушлаб қолинганлиги, ўз вақтида тўланганлиги юзасидан ўзининг асослантирилган фикрини билдириши мумкин. У солиқ мониторингини ўтказиш муддати тугашидан 3 ой олдин тасдиқланган шаклда тузилиши ва тасдиқланган кундан эътиборан 5 кун ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиши даркор.

 

Ҳужжат 2020 йил 26 мартга қадар муҳокама қилиш, фикр-мулоҳаза ва таклифларни киритиш учун жойлаштирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

  Лола АБДУАЗИМОВА


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48