Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Чет эл юридик шахси: ҳисобга қўйиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади

23.03.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва шаклларини тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. 

 

Чет эл юридик шахсини аккредитация қилинган филиал ва (ёки) ваколатхона орқали фаолият юритаётган жойдаги солиқ органларида ҳисобга қўйиш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.

 

Бошқа алоҳида бўлинмалар орқали фаолият юритганда уни ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) Ўзбекистон ҳудудида фаолият юрита бошлаган кундан бошлаб 30 календарь кундан кечиктирмай солиқ органига тақдим этилган ариза асосида амалга оширилади. Бундай шахс ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги аризани фаолиятни тугатган кундан бошлаб 15 календарь кундан кечиктирмай тақдим этади.

 

Чет эл юридик шахси аризани тақдим этиш чоғида лойиҳада рўйхати келтирилган ҳужжатларни унга илова қилади. Хусусан:

  • ўзи таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси;
  • раҳбарнинг (ваколатли шахснинг) фуқаролик паспорти нусхаси;
  • ваколатли шахснинг чет эл юридик шахси номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси;
  • чет эл юридик шахси ваколатли органининг Ўзбекистон Республикасида алоҳида бўлинма ташкил этиш тўғрисидаги қарори.

 

Аризани электрон шаклда тақдим этганда фақат таъсис ҳужжатини (нотариал тасдиқланган нусхаси сўралмайди) тақдим этиш мумкин, қолган ҳужжатлар талаб этилмайди.

 

Иловаларда аризаларнинг шакллари ҳамда чет эл юридик шахси, шунингдек электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг шакллари алоҳида келтирилган.

 

Ҳисобдан чиқариш чоғида юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга қўшимча равишда юридик шахснинг фаолияти тугаган санада тузилган молиявий ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиш зарур.

 

2020 йил 3 апрелга қадар лойиҳани муҳокама қилиш, унинг юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдириш мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Лола Абдуазимова


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50