Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Деҳқонларнинг ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бекор қилиш кўзланмоқда

23.06.2020

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги томонидан «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама учун жойлаштирилди.

 

1998 йил 30 апрелдаги таҳрирдаги «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги 604-I-сон Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланади.

 

Унда деҳқон хўжалигини ташкил этиш тартиби, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш, унинг аъзолари ўртасидаги муносабатлар асослари, фермерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва хўжалик фаолиятининг тўхтатилиши ёзилган.

 

Ушбу қонун кучга кирган кундан бошлаб деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиш тартиби бекор қилинади. Ерлар боғдорчилик ва узумчилик фаолияти учун 30 йилдан 50 йилгача, сабзавотчилик, полизчилик ва бошқа деҳқончилик экинлари етиштириш фаолияти учун 5 йилдан 15 йилгача ижарага берилади. Деҳқон хўжалиги тасарруфидаги ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлганда ёки ижара, шу жумладан иккиламчи ижара муддати тугаганда деҳқон хўжалигининг фаолияти тўхтатилган ҳисобланади.

 

2021 йил 1 январга қадар Ҳукумат ҳамда давлат бошқаруви органларининг деҳқон хўжаликлари фаолиятига доир барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, қарорлари Қонуннинг янги таҳририга мувофиқлаштирилиши, бунда Қонун кучга киргунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мулкий ҳуқуқлар сақланиб қолиниши лозим.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_