Молия вазирлиги меҳнат ҳақи, пенсия ва бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш тартибининг ўзгариши назарда тутилаётгани муносабати билан айрим қонунларга тузатишларни тайёрлади.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲ) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ), базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) билан алмаштирилади.
Бу амалдаги қонунларнинг нормаларига қатор тузатишлар киритиш заруратини келтириб чиқаради. Ишлаб чиқилган тузатишларнинг моҳияти бугунги кунда ЭКИҲдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган миқдорларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ўзгартиришдан иборатдир. Бир неча ҳолатларда пул ифодасида оладиган бўлсак, суммаларда сезиларли ўзгаришлар бўлмайди.
Уларни батафсил кўриб чиқамиз. Қуйидаги ҳисоб-китобларда 223 000 сўмга тенг ЭКИҲ, БҲМ ва ПҲБМ, 634 880 сўмга тенг МҲЭКМдан фойдаланилади.
Биринчидан, жиноий ёки фуқаролик ишларида иштирок этган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўланадиган тўловнинг янги миқдорлари белгиланади.
Тўлов тури |
Амалдаги миқдор |
Назарда тутилаётган миқдор |
||
ЭКИҲга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
МҲЭКМга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
|
Экспертлар, мутахассислар бажарган иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш (бир соатлик иш учун) |
0,015-0,020 |
3 345 – 4 460 |
0,005-0,007 |
3 174,4 – 4 444,16 |
Таржимонларга ёзма таржимага (ҳар 1000 босма белги учун) ҳақ тўлаш |
0,010-0,015 |
2 230 – 3 345 |
0,004-0,005 |
2 539,52 – 3 174,4 |
Суд мажлисларида ёки сўроқларда таржимон сифатида қатнашганлик учун ҳақ тўлаш (бир соатлик иш учун) |
0,015-0,020 |
3 345 – 4 460 |
0,005-0,007 |
3 174,4 – 4 444,16 |
Иккинчидан, меҳнатга лаёқатсизлар, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига коммунал уй-жой фондида уй-жой бериш учун уларнинг даромадларини ўртача жон бошига ҳисоб-китоб қилиш формуласи ўзгартирилади. Ҳозир даромадлар бир ойда ЭКИҲдан, яъни 223 000 сўмдан кам бўлиши керак, энди эса ойига МҲЭКМнинг 35%идан, яъни 222 208 сўмдан кам бўлиши лозим.
Учинчидан, жабрланганларга – меҳнатда шикастланиши оқибатида ногирон бўлганларга, шунингдек боқувчисини йўқотганларга зарарни қоплашнинг энг кам миқдори МҲЭКМнинг 17,5%ини, яъни 111 104 сўмни ташкил қилади (ҳозир – ЭКИҲнинг 50%и ёки 111 500 сўм). Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақанинг энг кам миқдори МҲЭКМнинг 35%ини, яъни 222 208 сўмни ташкил қилади, ҳозирги вақтда бу 223 000 сўмга (1 ЭКИҲга) тенг.
Тўртинчидан, бир йўла тўланадиган пул мукофотлари, шунингдек иш ҳақига устамалар ва давлат мукофотларига сазовор бўлган шахслар пенсияларининг янги миқдорлари белгиланади.
Давлат мукофоти тури |
Амалдаги миқдор |
Назарда тутилаётган миқдор |
||
ЭКИҲга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
МҲЭКМга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
|
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари |
||||
«Мустақиллик» ордени |
75 |
16 725 000 |
26,25 |
16 665 600 |
«Амир Темур» ордени |
70 |
15 610 000 |
24,5 |
15 554 560 |
Жалолиддин Мангуберди ордени |
65 |
14 495 000 |
22,75 |
14 443 520 |
«Буюк хизматлари учун» ордени |
60 |
13 380 000 |
21 |
13 332 480 |
«Эл-юрт ҳурмати» ордени |
50 |
11 150 000 |
17,5 |
11 110 400 |
«Фидокорона хизматлари учун» ордени |
45 |
10 035 000 |
15,75 |
9 999 360 |
I даражали «Соғлом авлод учун» ордени |
40 |
8 920 000 |
14 |
8 888 320 |
I даражали «Шон-шараф» ордени |
40 |
8 920 000 |
14 |
8 888 320 |
«Меҳнат шуҳрати» ордени |
40 |
8 920 000 |
14 |
8 888 320 |
«Дўстлик» ордени |
30 |
6 690 000 |
10,5 |
6 666 240 |
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени |
25 |
5 575 000 |
8,75 |
5 555 200 |
II даражали «Шон-шараф» ордени |
20 |
4 460 000 |
7 |
4 444 160 |
«Мардлик» ордени |
15 |
3 345 000 |
5,25 |
3 333 120 |
«Содиқ хизматлари учун» медали |
10 |
2 230 000 |
3,5 |
2 222 080 |
«Келажак бунёдкори» медали |
10 |
2 230 000 |
3,5 |
2 222 080 |
«Жасорат» медали |
10 |
2 230 000 |
3,5 |
2 222 080 |
«Шуҳрат» медали |
5 |
1 115 000 |
1,75 |
1 111 040 |
Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи |
5 |
1 115 000 |
1,75 |
1 111 040 |
Иш ҳақи ёки пенсияга устамалар |
||||
«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони |
1 |
223 000 |
35% |
222 208 |
«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони соҳибларига пул мукофоти МҲЭКМнинг 1,75 бараварини (1 111 040 сўм), ҳозир – 5 ЭКИҲни (1 115 000 сўм) ташкил қилади.
Бешинчидан, ишламайдиган хизматга чақирилувчиларга тўланадиган нафақа миқдори МҲЭКМнинг 35%ига тенглаштирилади (ҳозир – 1 ЭКИҲ). Пул ифодасида – 222 208 сўм (ҳозир – 223 000 сўм).
Олтинчидан, депутатлар ва сенаторларга уларнинг фаолияти билан боғлиқ, ЖШДС солинмайдиган ҳар ойлик тўловлар МҲЭКМнинг 1,75 бараварини ёки 1 111 040 сўмни ташкил қилади (ҳозир – 5 ЭКИҲ ёки 1 115 000 сўм).
Еттинчидан, озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар томонидан бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пул маблағларининг янги миқдори белгиланади.
Жазони ижро этувчи муассаса режими |
Амалдаги миқдор |
Назарда тутилаётган миқдор |
||
ЭКИҲга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
МҲЭКМга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
|
умумий |
3 |
669 000 |
1,05 |
666 624 |
қаттиқ |
2,5 |
557 500 |
88% |
558 694,4 |
махсус |
2 |
446 000 |
70,25% |
446 003,2 |
турма |
1,5 |
334 500 |
52,7% |
334 581,76 |
тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум I ва II гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар |
3,5 |
780 500 |
1,25 |
793 600 |
Маҳкумлар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзидаги рухсат этилган қўшимча харажатлар суммаси МҲЭКМнинг 3,5%игача, яъни 22 220,8 сўмгача миқдорни ташкил қилади (ҳозир – ЭКИҲнинг 10%и, яъни 22 300 сўм). Янги келган маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун аванс миқдори МҲЭКМнинг 17,5%ини, манзил-колонияларда эса – 35%ини ташкил қилади. Бу тегишинча, 111 104 сўм ва 222 208 сўм деганидир. Ҳозирги кундаги рақамлар – 111 500 сўм (ЭКИҲнинг 50%и) ва 223 000 сўм (1 ЭКИҲ).
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.