Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ёшлар иттифоқи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни олишда ёрдам беради

08.02.2018


ҚҲТБТ порталида Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 19.11.2005 йилда 1523-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар муҳокама қилинмоқда.

 

Президентнинг 10.10.2017 йилдаги ПҚ-3318-сон қарорида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ёшларга фермер ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш ҳақида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тавсиялар бериш ҳуқуқи берилди.

 

Бироқ, танлов ўтказишда кўпгина омиллар (маълумоти даражаси, мутахассислиги, қишлоқ хўжалигида иш стажи, хусусий пул маблағлари ва техниканинг мавжудлиги, 3 йил олдинги даврдаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, бизнес-режа) ҳисобга олиниши боис тавсия унинг эгасига мутлақ устуворлик тақдим этмайди. Тавсияга эга бўлганда баҳоланиши мумкин бўлган 80 баллдан 10 балл қўшилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозир танлов иштирокчилари кўпи билан 70 балл тўплаши мумкин.

 

Бундан ташқари, тўпланган баллар сони тенг бўлганда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар, шунингдек тавсияга эга бўлганларга ер участкалари ажратилишини белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

 

Самир Латипов.