Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Фирма очилиши заҳоти кичик бизнесни текширишга рухсат берадилар

17.12.2018

Рус тилида ўқиш


«Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқамиз.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг бир қатор ҳужжатлари билан тадбиркорлик субъектларида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Биз 30.07.2018 й., 11.09.2018 й., 11.10.2018 й. ва 5.12.2018 йилдаги шарҳларда янгиликлар билан батафсил таништирган эдик. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси илгари тилга олинган қоидаларни ўзида мужассамлаштирди. Бироқ унда бир қатор янги нормалар ҳам таклиф этилган. Айнан уларга батафсил тўхталиб ўтамиз.

 

Қонуннинг янги номи унинг амал қилиш соҳасини торайтиради

 

Ҳужжатнинг номи ўзгармоқда. Ҳозир у қуйидагича номланади: «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида», бундан кейин эса – «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида». Мазкур ҳолат ҳужжатни қўллаш соҳасига киритилган ўзгартиришларни акс эттиради. Чунончи, хўжалик юритувчи субъект атамаси тадбиркорлик субъекти тушунчасидан кенгроқ. Бизнесдан ташқари, у давлат муассасалари, ННТ, норезидентларнинг доимий муассасалари ҳамда ваколатхоналарини (юридик шахс ҳисобланмайди) қамраб олади. Тегишинча, янги ном ҳужжатнинг субъектлар бўйича амал қилиш соҳаси қисқартирилганидан далолат беради.  

  

Қонун қуйидаги текширишларни тартибга солмайди:

  • «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун доирасида ўтказиладиган;
  • коммунал хизматлар етказиб берилиши, истеъмол қилиниши ҳисоби тўлиқ ва тўғри юритилиши ҳамда ҳисоб-китоби ўз вақтида амалга оширилиши;
  • қўзғатилган жиноят иши, шунингдек жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга ошириладиган терговга қадар текширув доирасида ўтказиладиган;
  • давлат муассасаларининг фаолияти;
  • нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти, улар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳоллар бундан мустасно;
  • норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ҳамда ваколатхоналарининг фаолияти;
  • тадбиркорлик субъектлари ва/ёки уларнинг муассислари ташаббусига кўра ўтказиладиган.

 

Бизнесни давлат томонидан назорат қилувчи «учта наҳанг»

 

Лойиҳа ишлаб чиқувчилари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш деганда нимани тушуниш керак эканлигини тушунтиришга ва ушбу атама моҳиятини бизнес учун мақбул этиб кўрсатишга уриниб кўрганлар. Бу – назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан йўл қўйиладиган қонунбузарликларнинг олдини олиш, фош қилиш ва бартараф этиш фаолияти. У учта шаклда: профилактик тадбирлар, текширишлар ва текширувдан кейин таҳлил ўтказиш орқали амалга оширилади.  

 

Ҳозир «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун профилактика масалаларига дахл этмайди. Янги ҳужжатда эса ҳуқуқбузарликларнинг эрта олдини олиш ва бизнес субъектларида жавобгарликка тортиш хатарини камайтириш чора-тадбирларини кўришга алоҳида эътибор берилади.

 

Бу – муҳим! Фош этилган ҳуқуқбузарликлар сони, қабул қилинган ҳуқуқий таъсир чоралари, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг давлат даромадига қаратилган мол-мулки сонига қараб назорат қилувчи органлар ишининг самарадорлигига баҳо берилади. Бизнес муҳитида ҳуқуқбузарликларнинг таъсирчан профилактикаси ўтказилиши, тадбиркорларнинг қонунга итоаткорлиги даражаси, уларнинг мунтазам равишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликлари, йўл қўйилган хатоларни текширув давомида тузатиш имконияти ва назорат тадбирларининг қонунийлиги ижобий баҳо бериш учун бош мезон бўлади.  

 

Бундан ташқари, 1.09.2018 йилдан бошлаб бекор қилинган назорат тартибидаги текширишлар ўрнига янги институт – текширувдан кейин таҳлил жорий этилади. Бунда текширувларнинг янги тури ҳақида сўз бормаяпти. Таҳлил давомида назорат қилувчи органлар кейинчалик профилактика тадбирларини ўтказиш учун мунтазам йўл қўйиладиган ҳуқуқбузарликлар сабабларини умумлаштирадилар, уларнинг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқадилар. Бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашиш, қандайдир ахборот ёки ҳужжатларни талаб қилиб олиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини чеклаш, текширувлар ўтказиш ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тақиқланади.

 

Текширишларда аудиторлар иштирок этмайди

 

Текширишлар ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларини жалб этиш имкониятини Қонундан чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда. Ҳозир назорат қилувчи орган маблағлари ҳисобига шартномавий асосда бунга рухсат этилади.

 

Ҳуқуқбузарлар – «нишон остида»

 

Бизнес учун кафолатлар билан бирга, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида фош этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Текширишлар даврийлиги билан боғлиқ барча тақиқлар бартараф этилади. Масалан, кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текшириш (тафтиш қилиш) ҳозир 4 йилда 1 мартадан ортиқ ўтказилиши мумкин эмас (агар улар янги ташкил этилган бўлса, дастлабки 3 йилда тафтиш ўтказиш ҳам тақиқланган). Хусусий банклар ва бошқа хусусий молия институтлари юзасидан режали тафтишларнинг бошқа даврийлиги – 5 йилда 1 марта, бошқа субъектлар учун эса – 3 йилда 1 марта этиб белгиланган.

 

Лойиҳа қабул қилинса, буларнинг бари ўтмишда қолади. Қуйидаги сабаблардан бири аниқланган ҳар бир ҳолатда молия-хўжалик фаолияти текширувдан ўтказилади:

  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ ва божхона қонун ҳужжатлари мунтазам равишда (молия йили давомида 2 ва ундан ортиқ марта) бузилиши;
  • 100 ЭКИҲдан ортиқ миқдордаги солиқ қонунбузарлигининг аниқланиши;
  • устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши далилларининг аниқланиши.

 

Маълумот учун: Ҳозир тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга 2 йил муддатга мораторий амал қилмоқда, у 2020 йилда тугайди (батафсил – бу ерда). Бироқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатлар ёки хатарларни таҳлил қилиш натижалари бўйича 1 кундан 10 кунгача текширишлар ўтказишга йўл қўйилади. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50