«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ўзгартиришлар қаторида – қуйидаги субъектлар томонидан қонунчилик таклифларини илгари суриш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш мумкинлиги кўзда тутилган:
- 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар;
- Сенат;
- Омбудсман;
- Марказий сайлов комиссияси.
Шу билан бирга, қуйидаги масалалар фуқаролар томонидан киритиладиган қонунчилик таклифининг предмети бўлиши мумкин эмас:
- Ўзбекистон ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш;
- амнистия ва афв этиш;
- мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш.
Шунингдек, қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутмоқда:
- Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг мутлақ ваколатларини ҳамда парламент назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни;
- қонунларни қабул қилишнинг янги тартибини амалдаги қонунчиликда белгилашни.
Лойиҳа билан Сайлов кодекси ва қуйидаги қонунларга ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда:
- «Прокуратура тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»;
- «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»;
- «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»;
- «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»;
- «Парламент назорати тўғрисида»;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»;
- Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида».
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Собир Нурбердиев.