Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Геодезия соҳасида хавф-таҳлил тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

18.11.2022

Рус тилида ўқиш

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг “Геодезия ва картография фаолиятига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳа билан қуйидагиларни белгиловчи низомни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда:

  • соҳада хавф-таҳлилни турли ҳил ахборот тизимлари, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа манбалар орқали келиб тушган маълумотлар асосида амалга ошириш;
  • ҳар бир субъект бўйича ҳавф -таҳлилни йилига камида 1 маротаба амалга ошириш;

 

Маълумот учун: субъектлар – геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар, геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) сақловчи юридик шахслар ( бундан Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлиги мустасно).


  • хавф даражасини белгилашда балл бериладиган, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарувчи қилмишлар мезони (5 та гуруҳ ва 29 мезон);
  • ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва  юқори бўлган субъектларга камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилади;

 

Маълумот:

- ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган субъектлар томонидан хабарномадаги кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда ваколатли орган билан келишилган ҳолда текширув ўтказилиши мумкин.

-  хавф ўрта бўлган субъектлар томонидан хабарномада кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда қайта баҳолаш ўтказилади. Ҳуқуқбузарлик содир этиш аломатлари ижобий томонга ўзгармаган ҳолатларда ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган субъектлар тоифасига ўтказилади;

-хавф паст бўлган субъектлар томонидан хабарномада кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда қайта баҳолаш ўтказилади ва ҳуқуқбузарлик содир этиш аломатлари ижобий томонга ўзгармаган ҳолатларда ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўрта бўлган субъектлар тоифасига ўтказилади.  

 

Лойиҳа  ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.