Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Хорижликларни вақтинча прописка қилиш соддалаштирилади

25.04.2018

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча пропискадан ўтказиш тартиб-таомилини соддалаштиришга йўналтирилган қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Хусусан, Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан хорижий валютада ундириладиган бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг тарифларига, шунингдек Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

 

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (бундан кейин – хорижликлар) 1 ойгача бўлган муддатга (кириш визаси амал қилиши муддати доирасида) вақтинчалик прописка қилиш бепул амалга оширилади. Бу МДҲ мамлакатлари фуқароларига ҳам тааллуқли. 

 

Хорижликларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида вақтинча прописка қилишга рухсат этилади.

 

Жойлаштириш пайтида прописка учун жавобгарлик жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, туристик операторлар, хусусий ишлар бўйича хорижий фуқароларни қабул қилувчи ва уларга турар жой майдони берувчи жисмоний шахслар, шунингдек тижорат мақсадларида турар жой майдонини ижарага берувчи хусусий уйлар (квартиралар) эгалари зиммасига юклатилади.

 

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда жўнатиш талаб этилади:

  • белгиланган шаклдаги ариза;
  • миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳужжати;
  • турар жой мулкдорининг вақтинча прописка қилишга розилиги ва турар жойга бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар.

 

Прописка қилиш муддати 30 кундан ошадиган бўлса, одатдаги тартибда ички ишлар органларига мурожаат қилишга тўғри келади. Бу ҳолда юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномасини, шунингдек давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни ҳам илова қилиш талаб этилади. 

 

Лойиҳа юзасидан таклиф: 30 кундан ортиқ муддатга вақтинча прописка қилиш учун таклиф этилаётган ҳужжатлар рўйхатида фақат қабул қилувчи ташкилотнинг илтимосномаси назарда тутилмоқда. Шу тариқа, жисмоний шахслар амалда хорижликларни вақтинча прописка қилиш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлишлари мумкин. Бунинг устига, Қоидаларнинг 20-бандига ўзгартиришларда таклиф этган (қабул қилувчи) шахсларнинг ёзма мурожаатларига кўра пропискани узайтиришга рухсат бериш таклиф қилинмоқда. Оқибатда зиддият юзага келмоқда, уни бартараф этиш лозим.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48