Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Ҳунармандчилик қандай ривожлантирилади

18.12.2023

Рус тилида ўқиш

Савдо-саноат палатаси «Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.

 

Лойиҳада «Уста-шогирд» мактаби тушунчаси, ҳунарманднинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари, ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари белгиланган.

 

Шунингдек, «Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятининг устувор вазифалари ва йўналишлари белгиланган.

 

Қонун Миллий каталог ва туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар реестри, ҳунармандларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари, ҳунарманд ва шогирд ўртасидаги муносабатлар, ҳунарманд бўлиш истагини билдирган фуқароларни профессионал ўқитиш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади.

 

Лойиҳа ҳунармандчилик фаолияти учун қўшимча имконият ва қулайликларни яратиш, хомашё базасини мустаҳкамлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳунармандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашни назарда тутади.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳунармандчилик фаолияти, халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатнинг анъанавий турларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.