Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Имтиёзли кредитлар бўйича ставкаларни 2020 йилдан бошлаб оширишмоқчи

30.09.2019

 

Бу ҳақда 27 сентябрь куни Марказий банк томонидан муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирган лойиҳада сўз юритилган.

 

Айни пайтда имтиёзли кредитлашдан иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва секторларини, фаолият соҳаларини рағбатлантириш дастаги сифатида фойдаланилмоқда. Кўпинча бундай кредитлар бўйича фоиз ставкалари, хусусан, давлат дастурлари доирасида бериладиган фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (материални эълон қилиш вақтида – 16%) паст. Масалан, «Yoshlar – kelajagimiz»  давлат дастури бўйича – 7%,  «Ҳар бир оила – тадбиркор» - 8%, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари бизнес-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш доирасида, «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари учун, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун – қайта молиялаштириш ставкасининг 50%и миқдорида ва ҳ.к.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб вазият ўзгариши мумкин. Улар бўйича фоиз ставкалари МБ қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлмаган даражада белгиланади. 2021 йилдан эса  давлат мақсадли дастурлари доирасида кредитларни зарурат бўлганда фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилган ҳолда эркин бозор ставкалари бўйича беришни бошлайдилар.

 

Муҳим ставкани эса бу масала бўйича МБ мажлислари сонини ошириб тез-тез кўриб чиқадилар. Мослашувчан фоиз сиёсатини олиб борадилар. Йил охирига келиб ўтказилаётган пул-кредит операцияларига асосий ставка ва фоиз йўлагини жорий этишни, амалдаги дастаклар, механизмлар ва пул-кредит сиёсати тартиботларини эса инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқ келтиришни режалаштиришмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу режимга ўтишни 2017 йилда белгилашган эди.

 

Бунда оралиқ мақсад (таргет) сифатида 2021 йилда инфляцияни 10%дан паст даражада ушлаб туриш таклиф қилинмоқда, 2023 йилдан бошлаб эса  доимий даражани – инфляцияни 5% даражада ушлаб туришни кўзламоқдалар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум