Олий суд “Жиноят процессига жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институти жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Хусусан, 49-бобга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда, у “Жиноят ишини судда кўриш учун тайёрлаш” деб номланади.
395-модда янги таҳрирда келтирилмоқда, унда келиб тушган жиноят иши бўйича судьянинг ҳаракатлари кўриб чиқилади. Ўзгартиришлар ишни ўрганиш натижалари бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг бир қисми дастлабки эшитув босқичида расмийлаштилиши лозимлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, процессуал ҳужжатларни бирхиллаштириш мақсадида қарор ўрнига ажрим чиқарилади.
397-модда ҳам янги таҳрирда келтирилмоқда – “Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги ажрим”. У ишни очиқ ёки ёпиқ суд мажлисида кўрилишини кўрсатиш зарурати билан тўлдирилмоқда.
398-модданинг амалдаги таҳририда “Мулкий зарарни қоплашни таъминлаш чоралари” судьянинг суриштирувчи ёки терговчининг зиммасига мулкий зарар қопланишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш вазифасини юклаш бўйича ваколатлари назарда тутилган. Бироқ ушбу ҳуқуқни амалга ошириш механизми моддада назарда тутилмаган. Модда судья бундай ҳолларда ўз ажрими билан процессуал ҳужжат бериши керак бўлган қоида билан тўлдирилди.
Қонун лойиҳасида жиноят процессида дастлабки эшитув жорий этилиши билан боғлиқ бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар келтирилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Лола Абдуазимова.