Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Кадрлар хизматларининг иши регламентланади

12.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек устав капиталидаги давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотларда кадрлар ишини юритиш тартибини белгиловчи низом лойиҳаси жойлаштирилган.

 


Таҳририятдан: ушбу ва кадрлар ишини юритиш соҳасидаги бошқа фойдали маълумотларни «Кадрлар бўйича маслаҳатчи» ЭМТдан топишингиз мумкин. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (21,0 МБ). 


 

 

Айни пайтда кадрлар хизмати ишини регламентловчи ягона ҳужжат мавжуд эмас. Шу сабабли бундай ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши ўта долзарб аҳамиятга эга.  

 

Низом барча давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек устав капиталидаги давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади. Хусусий корхоналар учун низом талаблари тавсия тусига эга бўлади, барча ташкилотлар учун мажбурий эканлиги тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

 

Ҳужжатда ходимлар билан ишловчи бўлинмалар, шунингдек уларнинг мутахассисларини номлаш вариантлари таклиф этилган. Бўлинмалар «Кадрлар хизмати», «Ходимларни ривожлантириш бўлими», «Ходимлар билан ишлаш хизмати» деб номланиши, шунингдек ташкилотнинг тасдиқланган ташкилий тузилмасига мувофиқ бошқача номланиши мумкин. Ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис «Ходимларни ривожлантириш бўйича менежер», «Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис», «Кадрлар бўйича инспектор» деб номланиши, шунингдек ташкилотнинг штат жадвалига мувофиқ бошқача номланиши мумкин.

 

Маълумот учун: хизматчиларнинг лавозимлари номларидан фойдаланиш қисмида барча ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланган амалдаги ХАЛИКК-2017 да қуйидаги номлар мавжуд: «кадрлар бўйича муҳандис», «кадрлар бўйича менежер», «кадрлар бўйича инспектор». Яъни ҳужжатда таклиф этилган вариантлардан фақат «кадрлар бўйича инспектор» мос келади. Лойиҳани ишлаб чиқувчилар мазкур қарама-қаршиликка эътибор қаратиб, келгусида ҳужжатларни бир-бирига мувофиқлаштирганлари маъқул деб ўйлаймиз.

 

Кадрлар хизматининг вазифалари, унинг функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, ташкилотнинг бошқа бўлинмалари билан хизмат юзасидан алоқалари ва ўзаро ҳамкорлиги регламентланди. 

 

Таклиф этилаётган кадрлар бўйича ходимлар сонининг меъёрлари ва малака талаблари

 

Республика ва ҳудудий даражадаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент ш.) давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар учун 1 бирликдан кадрлар хизмати бошлиғи ва ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассисни белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Уларга қарашли ташкилотларда, шунингдек биринчи даражадаги бошқа ташкилотларда кадрлар бўйича ходимларнинг қуйидаги сони режалаштирилмоқда:

 

Лавозимнинг номи

Ходимлари сони қуйидагича бўлган ташкилотларда штат бирликлари сони

50 нафаргача

50–100

101–150

151–200*

Кадрлар хизмати бошлиғи

1

1

1

Ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис**

1

1

1

1

Кадрларни тайёрлаш бўйича мутахассис

1

1

Иш юритувчи

1

ЖАМИ
штат бирлиги

1

2

3

4

* Ходимлар сонининг ҳар бир қўшимча 50 штат бирлиги учун ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассиснинг 1 бирлиги жорий этилади.

 ** Ходилар сони 200 бирликдан ортиқ бўлган ташкилотларда «ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис» лавозими жорий этилиши мумкин.

 

Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар, шунингдек уларга қарашли ташкилотларнинг кадрлар хизматлари ходимларига нисбатан қўйиладиган касб-малака талаблари белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Лавозимнинг номи

Энг кам талаблар

таълим даражасига

иш стажига

касб кўникмаларига

Кадрлар хизмати бошлиғи

О/М

Ходимларни бошқариш соҳасида камида 3 йил ёхуд давлат ёки хўжалик бошқаруви органларида камида 3 йил.

 

Меҳнат соҳасидаги Ўзбекистон қонунчилигини пухта билиш.

Катта ҳажмдаги (ш.ж. статистик) ахборотга ишлов бера олиш.

Таҳлил қилиш қобилияти ва уни қўллаш тажрибаси.

MS Office (Word, Excel, Power Point, Access) офис иловалари, Интернет билан яхши ишлаш кўникмаси.

 

Ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис

О/М

Ходимларни бошқариш соҳасида камида 1 йил.

Меҳнат соҳасидаги Ўзбекистон қонунчилигини билиш.

Катта ҳажмдаги (ш.ж. статистик) ахборотга ишлов бера олиш.

MS Office (Word, Excel, Power Point, Access) офис иловалари, Интернет билан яхши ишлаш кўникмаси.

Кадрларни тайёрлаш бўйича мутахассис

О/М

Ходимларни бошқариш соҳасида ёки таълим соҳасида камида 1 йил.

Меҳнат соҳасидаги Ўзбекистон қонунчилигини билиш.

Катта ҳажмдаги (ш.ж. статистик) ахборотга ишлов бера олиш.

MS Office (Word, Excel, Power Point, Access) офис иловалари, Интернет билан яхши ишлаш кўникмаси.

Иш юритувчи

ЎМКҲТ

MS Office (Word, Excel, Power Point, Access) офис иловалари, Интернет билан яхши ишлаш кўникмаси.

 Таълим йўналиши (иқтисодий ёки юридик) аниқ лавозимга қараб алоҳида белгиланиши мумкин. Бунда Ўзбекистон олий таълим муассасасида, ёхуд нострификациядан ўтган бўлса, хорижий давлатнинг олий таълим муассасасида ўқиган бўлиш керак.

 

Эътибор беринг! Маҳаллий давлат бошқаруви ва ижроия ҳокимияти органлари ҳисобланмайдиган ташкилотлар учун кадрлар бўйича ходимларнинг сони меъёри ва уларга қўйиладиган касб-малака талаблари тавсия тусига эга. 

 

Кадрлар бўйича ходимлар келишувга кўра тайинланади

 

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар хизмати ходимларини Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш таклиф этилмоқда. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўйича ходимларини – вилоятлар ва пойтахтдаги бандлик бош бошқармалари билан келишувга кўра. Туман ва шаҳар даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар хизмати ходимларини – туманлар ва шаҳарлар Бандликка кўмаклашиш марказлари билан келишувга кўра.

 

Лавозимга тайинлаш чоғида номзод билан суҳбат ўтказилади. Ташкилот раҳбари томонидан изоланган тақдимноманинг мавжудлиги бунинг учун асос ҳисобланади.


Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

                                                                                                       

Ленара Хикматова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48