ҚҲТБТ порталида Ҳукуматнинг тегишли қарорлари лойиҳалари жойлаштирилди.
Маълумот учун: амалдаги ТИФ ТН (2012 йилги версия) 1.10.2012 йилдан жорий қилинган (Президентнинг 10.09.2012 йилдаги ПҚ-1816-сон қарори).
Қуйидагиларни қабул қилиш тафлиф қилинаётир:
- Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси 2017 йилги версиясини жорий қилиш тўғрисида”ги қарори
- Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
1.01.2018 йилдан 2017 йилги ТИФ ТНни амалга киритиш кўзда тутилмоқда. У янгиланган Товарларни таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими негизида ишлаб чиқилган. Мазкур тизимга ўзгартиришлар ва қўшимчалар божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ўз вақтида божхона расмийлаштирувини таъминлаш мақсадида киритилади.
Маълумот учун: халқаро товар оқимларининг мунтазам ўзгариб турадиган тузилмаси боис, Бутуниттифоқ божхона ташкилоти (ББожТ) 5 йилда бир марта Товарларни таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимининг янги таҳририни тасдиқлайди. Жорий йилда ҳужжатнинг янги 6-нашри қабул қилинди. Тизимга киритилган ўзгартиришларнинг қиёсий таҳлили ББожТнинг расимй сайтида эълон қилинган.
Таркибий бўлимлар ва боблар даражасида номенклатура ўзгаришсиз қолган. Таснифлагич кодлари ўзгарадиган товарларнинг аниқ рўйхати алоҳида тасдиқланади. Уларнинг турлари Товарларни таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги халқаро конвенцияда келтирилган.
Лойиҳалар ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Моҳина Мирзаева.