Алкоголли маҳсулотлар учун янги энг кам нархлар кўрсатилган лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (29.12.2017 йилда 2959-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан алкоголли маҳсулотлар учун амалдаги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланган.
Қуйида режалаштирилаётган ошириш фоизини кўрсатган ҳолда алкоголь учун амалдаги ва таклиф этилаётган энг кам нархларнинг солиштирма жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Алкоголли маҳсулотнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
||||
Амалдаги |
Таклиф этилаётган |
ошириш %и |
Амалдаги |
Таклиф этилаётган |
ошириш %и |
|
Вино |
1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
23% |
1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
23% |
||
6500 |
8000 |
7800 |
9600 |
|||
Коньяк |
22000 |
29000 |
31,8 % |
26400 |
34600 |
31% |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар |
16000 |
19400 |
21,2 % |
19200 |
23200 |
20,8% |
Шу тариқа, 2019 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун нархлар ўрта ҳисобда 25,1%га кўтарилиши мумкин.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Ленара Хикматова.