Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Кластер сиёсати концепцияси ишлаб чиқилди

05.05.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида “Кластер” ва “Кластер сиёсати”нинг ягона концепцияси тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа билан қуйидагиларни назарда тутувчи концепцияни тасдиқлаш режалаштирилмоқда:

  • кластерни институционал ривожланишига кўмаклашиш;
  • кластерни ривожлантиришни стратегик режалаштириш;
  • корхоналар ўртасида рақобат ва ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш;
  • кластерларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан солиқ имтиёзларини тақдим этиш ва маъмурий тўсиқларни камайтириш.

 

Концепцияда кластер сиёсатини мақсади, вазифалари, функциялари ва принциплари, кластерлар ривожлантиришда муаммолар, хорижий мамлакатларнинг ушбу йўналишдаги ижобий тажрибаси ва кутилаётган натижалар акс эттирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.