Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Корпоратив пластик ҳар ерда қабул қилинади

23.10.2017

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Савдо бозорларида рақобатни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжатнинг мақсади – бозорларда монополияни босқичма-босқич камайтириш ва барча хўжалик субъектларининг моддий-техник ресурсларга тенг эгалик қилишини таъминлаш. Бунинг учун 1.01.2018 йилдан бошлаб монополиячи ташкилотлар маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини фақат биржа савдолари орқали сотишни бошлашади. Мазкур қоида қуйидаги турдаги маҳсулотларга тааллуқли: 

  • автомобиль ёқилғиси (аҳолига ажратилган ҳажмдан ташқари);
  • дизель ёқилғиси;
  • кўмир (аҳолига ажратилган ҳажмдан ташқари);
  • цемент;
  • ўсимлик ёғи (пахта ёғидан ташқари);
  • минерал ўғитлар;
  • шакар ва бошқалар.

 

Маҳсулотлар, хомашё ва материалларга декларация тўлдирилган чекланган нархни бекор қилиш ҳамда талаб ва таклиф асосида биржа қоидаларига мувофиқ нархларни ўрнатишга ўтиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, биржа савдолари чоғида сотиб олинган маҳсулотларни қайта сотишга ҳам таъқиқ қўйилади, марказий манбалар ҳисобига ва давлат дастурлари доирасида олинган маҳсулотлар, хомашё ва материаллар бундан мустасно.

 

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида инвойс (счет-фактура) бериш билан олди-сотди шартномаларини тузмасдан корпоратив пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда нақдинасиз ҳисоб-китобларни амалга оширишга рухсат берилади.

 

Маълумот учун: ҳозирда корпоратив банк карталари орқали миллий валютадаги тўлов фақат эквайр-банк билан шундай турдаги тўловларни қабул қилиш мажбуриятини кўзда тутувчи шартнома тузган савдо ва сервис корхоналарида қабул қилинади.

 

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қиймати 5000 АҚШ долларигача бўлган товарлар  (ишлар ва хизматлар) экспортини экспорт битими бўлган тақдирда ва маълумотларни ТИОЯЭАТга киритиш шарти билан Интернетда дастлабки тўловсиз амалга ошира олади.

 

Маҳсулотлар, хомашё ва материалларни сотиш учун электрон савдо майдонларини яратиш режалаштирилмоқда. Уларни ишлаб чиқариш билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги шуғулланади.

 

Тадбиркорлик субъектларига қарши қасддан қилинган хатти-ҳаракатлар учун етказиб берувчилар, савдо ташкилотчилари ва брокерларга ҳамда биржа савдоси қоидаларини бузаётган шахсларга қарши чоралар кескинлаштирилади (тил бириктириш, нархларни кўтариб юбориш, биржа савдоларида сотилган маҳсулот, хомашё ва материалларни ўз вақтида чиқармаслик ва бошқалар).

 

Даврақобатқўм маҳсулот, хомашё ва материалларга монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлашнинг янгиланган тартиби ва ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланган тақдирда чоралар қўллаш тартибини ишлаб чиқади.

 

Монополияга қарши мувофиқлаштирилган сиёсатни ўтказиш тўғрисидаги битим (Москва, 25.01.2000 й.)ни ратификация қилиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Ленара Хикматова.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_