ҚҲТБТ порталида Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари иштирокчи-ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПҚ-2973-сон қарорига биноан КСЗ иштирокчилари хўжалик юритувчи субъектни КСЗ ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб икки йилга мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, шунингдек ЯСТ тўлашдан озод этилади (шарҳга қаранг).
Имтиёзларни қўллаш учун КСЗни бошқариш дирекцияси юридик шахс жойлашган жой бўйича солиқ органига:
- КСЗни бошқариш дирекцияси баённома қарорининг нусхаси;
- юридик шахсни иштирокчи сифатида рўйхатга олиш нусхаси;
- Инвестиция қилиш тўғрисидаги битимда кўзда тутилган инвестициялар ҳажми тўғрисида маълумотлар.
Имтиёзлар инвестициялар ЭКИҲнинг 3000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда киритилгандагина тақдим қилинади. Агар бир йил ўтгандан кейин инвестициялар миқдори бу қийматдан кам бўлса, имтиёзлар бекор қилинади ва кейинги йилларда қўлланмайди.
Имтиёз қўллашнинг яна бир шарти – иштирокчининг йиллик тушуми миқдори ЭКИҲнинг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдорни ташкил қилиши даркор. Агар биринчи йилда бу кўрсаткичга эришилмаса, бироқ иккинчи йилда меъёрга мувофиқ бўлса, имтиёзлар фақат иккинчи йилда қўлланади.
Агар товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти улуши умумий реализация ҳажмининг камида 30%ини ташкил этса, имтиёзларнинг амал қилиш муддати қўшимча 2 йилга узайтирилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Моҳина Мирзаева.