Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Махсус транспортга тўсқинлик қилганлик учун жарима икки баравар ошиши мумкин

18.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

МЖТКнинг 1285-моддаси биринчи қисмига тегишли тузатишлар киритиш таклиф қилинмоқда. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Санкциялар тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит берган ҳайдовчиларга нисбатан қўлланилади. Жаримани икки баравар: амалдаги БҲМнинг 5 бараваридан БҲМнинг 10 бараваригача ошириш режалаштирилмоқда. Бунда  маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳуқуқбузарликни такрор содир этганлик учун жазо ҳозирги даражада қолади – БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этиш.

 

Кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишораларини ёққан транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи чироқлари ёқилган транспорт воситаларига тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқи берилган. Йўл ҳаракати қоидаларининг 26-бандига асосан улар яқинлашиб келаётганда ҳайдовчилар йўл беришлари шарт. Бироқ айнан қай тарзда йўл беришлари ҳужжатда баён этилмаган.

 

Нормани амалиётда рўёбга чиқариш жиҳатларини тушунтирган ҳолда, пойтахт ИИББ қуйидагиларни кўрсатиб ўтди:

биринчидан, махсус транспортга яқинлашаётган ҳайдовчилар зарур бўлган ҳолларда ҳаракатланиш тезлигини дарҳол тўхташ имкониятини берадиган даражада камайтиришлари шарт. Йўналишни кескин ўзгартиришнинг кераги йўқ, ортда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни унутмаслик лозим.  Энг яхшиси -  узоқдан сирена овози эшитилганда тормоз бериб авариявий вазиятни келтириб чиқармаслик учун қайта тизилишга тайёрланиш;

иккинчидан, жаҳонда махсус транспорт фавқулодда вазиятларда одатча чап йўлдан ҳаракатланади. Уни ўтказиб юбориш учун чап йўлга тушиб қолган барча ҳайдовчилар чап томонга силжишлари, қолган ҳаракат йўлларидагилар – ўнг томонга силжиб “қутқариш йўлагини” барпо этишлари керак. “Маёқлини” ўтказиб юборгандан кейин, ортиқча шошилмасдан ўз йўлига қайтиш керак. Кескин ҳаракат қилмасдан, бурилиш чироқларини ёқиб ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини огоҳлантирган ҳолда уйғун равишда ҳаракат қилиш лозим;

учинчидан, махсус транспортни ўтказиб юбораётганда қоидани бузиш, масалан, стоп-чизиғи ёки сидирға чизиқни кесиб ўтиш  мумкин. Бунинг учун жарима солишмайди, сабаби ҳайдовчининг ҳаракатлари охирги зарурат ҳолатида қилинган деб тан олинади (МЖТКнинг 271-моддаси). Шу боис, ҳатто бундай қоидабузарлик автоқайд қилиш камерасига тушган тақдирда ҳам жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_