Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини Ҳукумат таъминлайди

23.03.2018

 

«Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди.

  

Маълумот учун: қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши Президентнинг 16.01.2018 йилдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5303-сон Фармони билан назарда тутилган.  

 

Тақдим этилган қонун лойиҳасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ушбу соҳада қандай ваколатлар ва жавобгарликка эгалигини кўрсатиб ўтамиз.

 

Биринчидан, Вазирлар Маҳкамаси фуқароларимизнинг озиқ-овқат билан тўлақонли таъминланиш ҳуқуқларини кафолатлайди ва давлатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини, шу жумладан:

  • мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг зарур даражада ишлаб чиқарилишини;
  • ички ва ташқи салбий омиллар таъсиридан қатъи назар, давлат озиқ-овқат захираси мавжуд бўлиши, янгиланиши ва тўлдирилишини;
  • давлатимизда ишлаб чиқариладиган ва фуқароларга сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг давлат стандартлари тизими талабларига мувофиқлигини таъминлайди.

 

Иккинчидан, лойиҳа билан республикамизнинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш учун жавобгарлик Ҳукумат зиммасига юклатилган. Бир йилда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ҳаётий муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳажми овқатланишнинг физиологик меъёрларига мувофиқ аҳоли йиллик эҳтиёжининг камида 80%ини ташкил этганда, у таъминланган деб ҳисобланади. Яъни таркиби ва ҳажмлари бўйича аҳоли озиқ-овқат рационининг асосини ташкил этувчи озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг улуши 20%дан ошмаслиги керак. 

 

Учинчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат бозори устидан давлат назорати соҳасидаги тегишли назорат функциялари ҳам назарда тутилмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат назорати 

Озиқ-овқат бозори устидан давлат назорати

 

Қуйидагилар бўйича давлат кафолатларини бажаришга доир чора-тадбирлар мажмуи:

 

озиқ-овқат маҳсулотлари зарур ҳажмда ўзимизда ишлаб чиқарилишини таъминлаш;

 

озиқ-овқат товарлари импорти мослашувчан божхона-тариф тартибга солинишини таъминлаш;

 

давлат озиқ-овқат захирасини меъёрий даражада сақлаш;

 

ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг давлат стандартлари тизими талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

 

аҳолининг муносиб даражадаги ва соғлом турмуш тарзи сифатини таъминлаш учун етарли яшаш минимуми даражасини сақлаш.

Қуйидагилардан иборат:

 

ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат, уларни етказиб бериш ва товар захиралари ҳисобини юритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси минтақаларидаги озиқ-овқат бозори ҳолатини назорат қилиш;

 

озиқ-овқат улгуржи туркумларининг ишлаб чиқарилишидан ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишидан истеъмолчиларга етказиб берилишигача ҳаракатини назорат қилиш;

 

 

озиқ-овқат, шу жумладан импорт озиқ-овқат сифатининг экология ва санитария-эпидемиология талабларига мувофиқлигини сертификатлаш.

 

 

Бунда умуман мамлакат бўйича ва минтақалар кесимида озиқ-овқатнинг зарурий ва ҳақиқатда ишлаб чиқариш даражалари мувозанатига асосланиб, озиқ-овқат бозори устидан давлат назорати амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамаси уни ҳам ҳар йили тузади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_