Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати кўп сонли ташкилотлар учун мажбурий бўлиши мумкин

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати кўп сонли ташкилотлар учун мажбурий бўлиши мумкин

10.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини барпо этиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Бугунги кунда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони 50 киши ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимининг мавжуд бўлиши мажбурий саналади. Ходимларининг сони 50 нафардан кам бўлган ташкилотларда хизматни ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисни қабул қилиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан қабул қилинади («Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси).

 

Лойиҳада ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони 50 нафардан кам бўлган ва 1-нчидан 4-нчигача касбий хавфлилик классига кирувчи ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозимини жорий этиш таклиф этилмоқда.  

 

Штатдаги ходимлар сони ва касбий хавфлилик классига қараб ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг тавсия этилган тузилмаси келтирилган.

 

Т/р

Ташкилот ходимларининг рўйхатдаги ўртача сони

Касбий хавфлилик класслари бўйича*

1-класс

2–10-класслар

10–15-класслар

15–20-класслар

1.

50 кишидан кам

Ташкилот раҳбарларидан бирига юклатилади

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади

2.

51 кишидан 100 кишигача

Ташкилот раҳбарларидан бирига юклатилади

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ташкил этилади

3.

101 кишидан 500 кишигача

Ташкилот раҳбарларидан бирига юклатилади

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади

Меҳнатни муҳофаза қилиш сектори ташкил этилади

Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ташкил этилади

4.

501 киши ва ундан ортиқ

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади

Меҳнатни муҳофаза қилиш сектори ташкил этилади

Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ташкил этилади

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади. Бўлимлар ва секторлардан ташкил топади. Ходимларининг сони ишлаб чиқаришга қараб белгиланади.








* Касбий хавфлилик класси ишлаб чиқаришда майиб бўлганлик, касб касаллигига чалиниш даражаси ва ишлаб чиқарувчиларнинг фаолият турлари бўйича юзага келган ижтимоий таъминот харажатларини ҳисобга олувчи касбий хавфлилик интеграл кўрсаткичи ҳажми асосида белгиланади  

 

Лойиҳа мазмунидан келиб чиқишича, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисга эга бўлиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилмоқда. Бироқ матнда (Низом лойиҳасининг 3, 5, 7-бандлари жами ва юқорида тақдим этилган жадвал) мазкур мажбурият, мулкчилик шакли ва фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан (ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқариш) қатъи назар, барча ташкилотларга татбиқ этилиш-этилмаслиги унча тушунарли баён этилмаган.

 

Лойиҳага кўра меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкилотда ишловчилар сонидан келиб чиқиб турли шаклларда фаолият юритиши мумкин. Хусусан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун қуйидаги классификация белгиланган.

 

Т/р

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати номи

Белгиланган штатдаги ходимлар сони

1.

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати 

9 ва ундан ортиқ киши 

2.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси 

6–8 

3.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими 

4–5 

4.

Меҳнатни муҳофаза қилиш сектори 

3 

5.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис 

1 

 

Бунда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматида мавжуд штат бирликларини қисқартириш ёхуд бошқа таркибий бўлинмаларга қайта тақсимлашни тақиқламоқчилар.

 

Иш берувчиларнинг қуйидаги тоифалари меҳнатни муҳофаза қилиш функцияларини амалга ошириш учун профессионал иштирокчиларни жалб этишлари мумкин:

  • ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони 50 нафардан кам бўлган ва 1-нчидан 4-нчигача касбий хавфлилик классига кирувчи ташкилотлар;
  • ходимларни қонун ҳужжатларига мувофиқ ёлловчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • фермер хўжаликлари, башарти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш мавжуд бўлмаса.

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг функциялари, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат раҳбари ва мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари белгиланган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.                                                       

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48