Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Миллий олий таълим муассасалари дунёнинг етакчи рейтингларига киради

26.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Ривожланиш жамғармаси ва ушбу соҳадаги халқаро тадқиқотлар бўйича Миллий марказни ташкил этиш таклиф қилинмоқда.

 

ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президентнинг «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасида шу назарда тутилган.

 

Янги ваколатлар ва марказ

 

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини таълим сифатини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи ягона органга айлантириш таклиф этилмоқда.

 

Шу муносабат билан инспекцияга янги ваколатлар бериш таклиф этилмоқда. У рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик учун масъул бўлади ва миллий олий таълим муассасалари дунёнинг етакчи рейтингларига кириши юзасидан услубий раҳбарлик қилади. Идора таълим муассасалари рейтингини расман эълон қилади ва хорижий тажрибани ўрганишда иштирок этади. Унинг ҳузурида Таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотлари бўйича миллий марказни ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Бундан ташқари, инспекцияга нодавлат таълим муассасалари фаолияти учун лицензияларни бериш, тўхтатиб туриш ва улардан маҳрум қилиш ваколатлари берилади. Ҳозир инспекция Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи вазифаларини бажаради (ВМнинг 18.07.2017 йилдаги 515-сон қарорига қаранг).

 

Ривожланиш жамғармаси

 

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Ривожланиш жамғармасини юридик шахс мақомисиз ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

 

Жамғармани шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

– биринчи ва олий тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимларини эгаллаган педагог кадрларни, шунингдек мазкур малака тоифалари ва лавозимларга даъвогарлик қилаётган педагог кадрларни аттестациялаш учун давлат божи тўлашдан тушадиган маблағларнинг 50%и;

 

– ўрта махсус касб-ҳунар, шунингдек олий таълим ҳужжатларини тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини белгилаш) учун йиғим суммасидан келиб тушадиган маблағларнинг 50%и;

 

– нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолият юритишга лицензия берганлик учун тўланган давлат божи суммасидан келиб тушадиган маблағларнинг 30%и;

 

– жисмоний ва юридик шахсларнинг, ш.ж. Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

 

– халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

 

– қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.

– Давлат инспекцияси ходимларига устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш;

 

– фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, ш.ж. хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошларни Давлат инспекциясида ишлаш учун жалб этиш;

 

– Давлат инспекцияси ходимларини, ш.ж. хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш;

 

– Давлат инспекцияси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

 

– Давлат инспекцияси ходимларига мамлакатда ва хориждаги хизмат сафарлари харажатларини тўлаб бериш;

 

– Давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирлар.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48