Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Нодавлат таълим ташкилотлари қандай қўллаб-қувватланади

25.07.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилган.

 

Лойиҳа нодавлат ва давлат хусусий шериклик асосидаги мактабгача, умумтаълим ва олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда – нодавлат таълим ташкилотлари – НТТ) фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тайёрланган.

 

Лойиҳа билан Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган, ўрнатилган тартибда лицензияга эга бўлган НТТга 2021 йил 1 январига қадар:

 

  • 2020 йил 15 июль ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликларни ундириш муддатларини узайтириш;
  • ижтимоий солиқ ставкасини 12%дан 1%гача камайтириш;
  • тижорат банкларига НТТ томонидан олинган кредитларнинг асосий қарзи ва кредит фоизи бўйича тўловларни амалга ошириш муддатини узайтириш ҳамда муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари кўрилишини тўхтатишни тавсия қилиш таклиф этилган.

 

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан НТТ (олий таълим муассасалари бундан мустасно) ходимларига 2020 йилнинг 1 июлидан Республика махсус комиссиясининг НТТ фаолиятини қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилингунга қадар ойлик маошлар тўлаш мақсадида бир марталик беғараз субсидия ажратади ҳамда маблағларнинг манзилли ишлатилиши бўйича мониторинг олиб боради.

 

Бунда:

а) нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:

  • директор лавозими учун – тарбияланувчилар сони бўйича I гуруҳга тегишли давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг базавий тариф ставкаси миқдори;
  • тарбиячи лавозими учун – давлат мактабгача таълим ташкилотининг олий маълумотли тарбиячисининг базавий тариф ставкаси миқдори;
  • тарбиячи ёрдамчиси лавозими учун – давлат мактабгача таълим ташкилотининг олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар педагогик маълумотли тарбиячи ёрдамчисининг базавий тариф ставкаси миқдори;

 

б) нодавлат умумтаълим муассасаларида:

  • раҳбар лавозимлари учун – ўқувчилар сони бўйича I гуруҳга тегишли давлат умумтаълим муассасасининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкаси миқдори;
  • ўқитувчи лавозимлари учун – давлат умумтаълим муассасасининг биринчи малака тоифали ўқитувчисининг базавий тариф ставкаси миқдори қўлланилади.

 

Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Умумтаълим соҳасида масофавий (онлайн) таълимни ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.

 

Лойиҳага ўзгартириш, қўшимчалар киритилиши ёки у рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_