ҚҲТБТ порталида алкоголли маҳсулотларни улгуржи ва чакана сотиш учун янги энг кам нархлар таклиф этилаётган ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳозирги пайтда спиртли маҳсулотлар Молия вазирлиги ва ДСҚнинг ҳужжатида (рўйхат рақами 3107, 28.12.2018 йил) белгиланган нархлар бўйича сотилмоқда. Бироқ 1 ноябрдан бошлаб алкоголли маҳсулотларнинг энг кам улгуржи ва чакана қийматини ўртача 8,6%га ошириш таклиф этилмоқда.
Алкоголли маҳсулотларга белгиланган амалдаги ва таклиф этилаётган бошланғич нархларни режалаштирилаётган ошириладиган фоиз кўрсатилган ҳолда солиштирма жадвалдан қаранг.
Алкоголли маҳсулотнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
||||
Амалдаги |
Таклиф этилаётган |
Ошириладиган % |
Амалдаги |
Таклиф этилаётган |
Ошириладиган % |
|
Вино |
тайёр маҳсулотнинг 1 литри учун сўмда |
7,5 |
тайёр маҳсулотнинг 1 литри учун сўмда |
6,25 |
||
8 000 |
8 600 |
9 600 |
10 200 |
|||
Коньяк |
29 000 |
31 000 |
6,89 |
34 600 |
36 600 |
5,78 |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) |
19 400 |
22 000 |
13,4 |
23 200 |
26 000 |
12 |
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Ленара Хикматова.