Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тиббий хизматлар кўрсатувчи ёки дори-дармон сотувчи компаниялар ҚҚСга қандай ўтиши мумкин ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш намунаси Давлат кўчмас мулки қандай ижарага олинади

Профилактик ҳисобда турган шахслар доирасини қисқартириш режалаштирилмоқда

29.05.2023

Рус тилида ўқиш

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳа муҳокамаси 08.06.2023 йилгача давом этади.

 

Лойиҳа ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунчиликни унификация қилишга қаратилган. Жумладан, лойиҳа билан “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунлар ягона қонунга бирлаштирилмоқда.

 

Лойиҳага мувофиқ, профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси қисқармоқда. Мазкур чорани айблилик масаласини хал этмасдан туриб жиноят иши тугатилганда, майда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ва бошқа ҳолатларда қўлламаслик белгиланмоқда.

 

Мазкур қонун қабул қилинган тақдирда 368,6 минг нафардан зиёд шахсларга нисбатан (барча профилактик ҳисобда турганларнинг  57,6%) профилактик ҳисоб бекор қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.



.

Валюталар курси

2025-02-07
  • USD:12969.84 (+0.00) сум
  • EUR:13436.75 (+0.00) сум
  • RUB:133.97 (+0.00) сум