Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Қандай суғуртани мажбурий қилишни режалаштиришмоқда

17.12.2020

Рус тилида ўқиш

«Мажбурий суғурта турлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

 

Қонун лойиҳаси Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳада мажбурий суғурта турлари бўйича муносабатларда қўлланилиши керак бўлган асосий принциплар ва қоидалар қайд этилган.

 

Ушбу Қонуннинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

• мажбурий суғурта турлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;

• мажбурий суғурта соҳасини барқарор ривожлантириш;

• мажбурий суғуртани амалга оширишда илғор инновацион технологиялардан фойдаланиш;

• суғурта соҳасининг жамият учун фойдалилиги ва ишончлилигини таъминлаш;

• мажбурий суғуртадан жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатдор бўлишини таъминлаш;

• суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назоратини кучайтириш;

• мажбурий суғурта соҳасида рақобат, ҳалоллик ва ошкораликни таъминлаш ва

ривожлантириш.

 

Ҳужжатда қуйидаги мажбурий суғурта турлари келтирилади:

• иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси;

• транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси;

• ташувчининг фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси;

• хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси;

• объектларни давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш.

 

Лойиҳага мувофиқ Қонунда кўрсатилган шахсларга ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини ёки объектларни давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш мажбурияти қонун билан юкланиши мажбурий суғурта ҳисобланади.

 

Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан ушбу Қонунда назарда тутилган шартларда шартнома тузиши шарт.

 

Ушбу Қонун мажбурий давлат суғуртаси ва юклатилган суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Қонун лойиҳасида мажбурий суғуртанинг қуйидаги умумий тамойиллари назарда тутилган:

• оммавийлик - суғуртани амалга ошириш мажбурияти жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг катта қисмига тегишли бўлиши ёки мажбурий суғурта бўйича суғурта ҳодисаси содир бўлиши оқибатларидан жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг катта қисмини манфаатларини ҳимоя қилиниши;

• умумийлик - суғурталовчи ёки суғурта қилдирувчи тоифасига кирадиган барча шахслар ушбу Қонунда белгиланган талабларни бажариши керак;

• мажбурийлик - суғурта қилдирувчи ушбу Қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда мажбурий суғуртани амалга ошириши шарт;

• мажбурий суғуртани осонлик билан амалга ошириш имконияти - тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда суғурталовчи суғурта қилдирувчи мажбурий суғуртани қийинчиликларсиз амалга оширишга имкон берадиган суғурта инфратузилмани яратиши лозим;

• бир хиллик - суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи сифатида иштирок этишидан ва ушбу суғурта республиканинг қайси худудида амалга оширилишидан қатъи назар, мажбурий суғуртанинг шартлари, суғурта қилиш ва суғурта ҳодисасини кўриб чиқиш тартиби қонун билан белгиланади;

• етказилган зарарни қоплаб берилиши кафолати - мажбурий суғурта бўйича суғурта ҳодисаси натижасида жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар ўрни ушбу қонунда назарда тутилган тартибда қоплаб берилиши кафолатланади ва бошқалар.

 

Шунингдек Қонун лойиҳасида мажбурий суғурталаш тартиби ва шартлари, мажбурий суғурталашнинг ҳар бир тури бўйича суғурта ҳодисаси натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби, мажбурий суғурта шартномаси, суғурта тарифлари ставкалари ва коэффициентлари, суғурта полиси қайд этилган, етказилган зарарни (шикаст, жароҳатни) компенсациялаш кафолатлари белгиланган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Бухорий


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50