ҚҲТБТ порталида Рақамли товарлар билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Лойиҳада рақамли (электрон) товарларга таъриф берилган. Уларга қуйидагилар киради:
- дастурий маҳсулотлар, мобиль иловалар ва маълумотлар базалари;
- адабий, график, мусиқали, аудиовизуал ва фото асарлар;
- булутли иловалар ва онлайн-ўйинлар;
- онлайн-курслар, вебинарлар, видеодарслар, онлайн-маслаҳатлар;
- бошқа электрон маҳсулотлар.
Белгиланишича, Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари билан ёзма шаклда икки томонлама контрактларни тузиш орқали рақамли товарлар билан боғлиқ битимлар амалга оширилиши мумкин.
Ёзма шаклда икки томонлама контрактларни тузмасдан рақамли дистрибуция варианти қўлланиши мумкин. Бунда оферта шартномаси (ФКнинг 367-моддаси) ва унинг акцепти (ФКнинг 370-моддаси), қўшилиш шартномаси (ФКнинг 360-моддаси), лицензия шартномаси (ФКнинг 360-моддаси) ва Фуқаролик кодексига мувофиқ бошқа шартномалардан фойдаланилади.
Қуйидаги нормалар келтирилади:
- битимларни ҳужжатли тасдиқлаш;
- экспорт ва импорт;
- бухгалтерия ҳисоби.
Ҳужжат муҳокама қилинмоқда, лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни 5.07.2018 йилгача қолдиришингиз мумкин.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Гаевой.