Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини қисқартириш таклиф этилмоқда.
ҚҲТБТ порталида тақдим этилган лойиҳага кўра, ундан «Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)» позициясини чиқариб ташламоқчилар. Яъни Давлат экология қўмитасининг (лойиҳани ишлаб чиқувчи, таҳр.) ташаббуси маъқулланса, хусусий тадбиркорлар шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш билан шуғуллана олмайдилар.
Бироқ ўтиш даври – 3 ой назарда тутилмоқда, бу вақт давомида мазкур фаолият турини амалга оширадиган барча хусусий тадбиркорлар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Давлат хизматлари марказлари бунда уларга ёрдам берадилар.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан Рўйхатга кўп ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, илгари хусусий тадбиркорлар амалга оширишига рухсат берилган бир қатор фаолият турлари ундан чиқариб ташланди. Шу ва бошқа ўзгартиришлар ҳақида батафсил – бу ерда.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов.