Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Солиқ ҳисоботи янги шакллар билан тўлдирилади

09.09.2020

Рус тилида ўқиш

ДСҚ «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 28.01.2020 йилдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 йил) қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳасини муҳокама қилиш учун эълон қилди. Ҳужжат 2021 йил 1 январдан кучга кириши керак.

 

Қарор лойиҳасида солиқ ва бошқа ҳисоботларнинг айрим шаклларини тасдиқлаш назарда тутилган.

 

Чунончи, 7-«Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботининг шакллари» иловаси яна битта шакл – «Мол-мулк солиғи тўловчи юридик шахсларнинг асосий воситалари тўғрисида маълумот» билан тўлдирилади.

 

Бундан ташқари, ҳисоботнинг амалдаги шакллари 13-«Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича солиқ ҳисоботи шакллари» иловаси билан тўлдирилади.

 

13-иловага қуйидагилар киради:

  • Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган бухгалтерия баланси кўрсаткичлари тўғрисида маълумотнома (активлар бўйича шакл ва пассивлар бўйича шаклдан иборат);
  • Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган молиявий натижа кўрсаткичлари тўғрисида маълумотнома (Фойда ва зарарлар тўғрисида маълумотнома);
  • Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг солиқларни ҳисоблаш учун зарур бўлган бошқа кўрсаткичлари тўғрисида маълумотнома. Ушбу шакл узоқ муддатли инвестициялар ва уларнинг турлари, товар-моддий захиралар, дебиторлар, пул ва ўз маблағлари, узоқ муддатли мажбуриятларга оид маълумотлардан иборат.

 

Ушбу шакллар Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган солиқ тўловчилар томонидан ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасигача, йил якунлари бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига тақдим этилади.

 

Ушбу қарорнинг кучга кириши Президентнинг 24.02.2020 йилдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарорини ижро этишда муҳим қадам бўлади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48