Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Солиқ маслаҳатининг янги поғонага кўтарилиши - замон талаби

02.03.2017

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Қонун лойиҳасига изоҳлар.

Мамлакатимиз Ҳукумати томонидан парламентга киритилаётган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси 2017 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларига мувофиқ ҳамда Президентнинг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони  (бундан буён - Фармон) талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Солиқ кодексига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилади, хусусан:

 

1.  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига киритилаётган ўзгартишлар дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдиришни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик учун мансабдор шахсларга, шунингдек солиқларни ўз вақтида тўламаслик учун якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан маъмурий чораларни кўришни назарда тутади.

 

2. 179– модда билан тўлдирилиши солиқ маслаҳати соҳасида кўрсатилган хизматларни сифати, ўз вақтида бўлиши ва ҳаққонийлиги учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида ушбу соҳада қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги учун маъмурий жавобгарликни аниқ нормалари киритилишини назарда тутади.

 

3. «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига  киритилаётган қўшимча чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўшимча кафолат тарзида ҳуқуқ тақдим этишни назарда тутади. Хусусан, чет эл инвестициялари иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (божхона тўловлари ва ресурс солиқлари – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлардан ташқари) уларни давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида қўллашга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.

 

4. “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонуннинг  6, 12, 13 ва 17-моддаларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар солиққа оид ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва жавобгарликни кучайтириш бўйича қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий асос яратади:

  • солиқ маслаҳатчилари ташкилоти айбига кўра юзага келган зарарларни қоплаш имкониятини таъминлаш ва ушбу нормага амал қилмаганлик учун мижознинг талабига кўра суғурта суммасини ошириш юзасидан, жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида амалдаги солиқ маслаҳатчилари ташкилоти фуқаролик жавобгарлиги суғурта тизимини қайта кўриб чиқиш;
  • солиқ маслаҳатчилари иши сифати назоратининг миллий стандартларини ишлаб чиқишда жаҳон тажрибасини қўллаган ҳолда уни амалга ошириш механизмининг ҳам ички, ҳам ташқи даражада инобатга олган ҳолда, солиқ маслаҳатчилари иши сифатини назорат қилиш қоидаларини киритиш;
  • солиқ маслаҳати бўйича хизматлар буюртмачиларининг замонавий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда “солиқ маслаҳати бўйича хулоса” тақдим этиш имкониятини бериш орқали солиқ маслаҳатчилари томонидан шартномаларда назарда тутилган амалга оширилган ишларни расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш;
  • ушбу соҳада қонун ҳужжатларининг бузилганлиги учун аниқ маъмурий жавобгарлик чораларини киритиш орқали солиқ маслаҳати соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ўз вақтида бажарилиши ва ҳаққонийлиги учун жавобгарлик чораларини кучайтириш.

 

5.  Президентнинг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонига мувофиқ 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берган тақдирда давлат божи тўлашдан озод этилиши белгиланган. Шу сабабли умумий юрисдикция судларида ҳамда хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод қилиш бўйича Солиқ кодексининг 329 ва 330-моддаларига тегишли қўшимча киритилмоқда.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

Алия ЮНУСОВА