Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

СППнинг бизнесни текширишда иштирок этиши санкциялар билан таъминланади

15.08.2017

 

ҚҲТБТ порталида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа қонунларга тузатишларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

 

СПП ходимларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда иштирок этишга тўсқинлик қилганлик учун  фуқароларга 5 дан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 10 дан 30 ЭКИҲгача маъмурий жарима жорий қилиш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган масалалар бўйича НҲҲ лойиҳаларини СПП билан мажбурий равишда келишиш тартиб-таомилини жорий этиш таклиф қилинаётир. Лойиҳа мазмунига мутлақо ёки унинг қисмига қарши бўлган тақдирда СПП НҲҲни қабул қиладиган қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органига тегишли хулосани киритади.

 

“Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонунга тегишли тузатишлар киритиш кўзда тутилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48