Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Суриштирувчилар, терговчилар, прокурорлар устидан судга шикоят қилишга рухсат беришлари мумкин

Суриштирувчилар, терговчилар, прокурорлар устидан судга шикоят қилишга рухсат беришлари мумкин

01.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси лойиҳасига жиноят ишларини кўришда суд назоратини кенгайтириш тўғрисида таклиф киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жиноят процесси замонавий назариясида терговчи ва прокурор жиноят ишини кўриб чиқиш учун бермаганда суд ваколатига кирадиган 3 та асосий жиҳат ажратиб кўрсатилади:

 

1) процессуал мажбурлов чораларини қўллаш – ушлаб туриш, уй қамоғи, шахсни тиббиёт муассасасига жойлаштириш, лавозимидан вақтинча четлаштириш ва б.;

 

2) айрим тергов ҳаракатларини санкциялаш (ўтказишга рухсат бериш) – тинтув, мулоқотларни эшитиш, почта-телеграф жўнатмаларини олиб қўйиш ва ҳ.к.;

 

3) суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқиш.

 

Ўзбекистон жиноят процесси амалиётига суд назоратини ( «Хабеас корпус» институти) жорий этиш 2008 йилда бошланди. Бунгача суриштирув ва дастлабки тергов прокуратура томонидан деярли тўлиқ назорат қилинган. Суд назорати босқичма-босқич ва фақат процессуал мажбурлов чораларини қўллашга санкциялар бериш доирасида жорий этилган. Бошқа 2 соҳа (тергов ҳаракатларини санкциялаш ва шикоятларни кўриб чиқиш) эса бўлажак ислоҳот босқичида бўлган.

 

Бироқ 2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида ушбу тенденцияга барҳам бериб, тинтув ўтказишга ҳамда телефон ва бошқа сўзлашув жиҳозлари орқали мулоқотларни эшитиб туришга санкциялар бериш ҳуқуқини судларга ўтказишни таклиф этди. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра тайёрланган Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси лойиҳасига Бош прокуратура (ишлаб чиқувчи) суднинг терговгача текширув олиб борувчи шахслар, суриштирувчилар, терговчилар ва прокурорларнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқиш ҳуқуқини ҳам киритди. Яъни суд назорати тўлақонли ишлаши истиқболи юзага келди.

 

Шуни қайд этамизки, «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунда 1995 йилдаёқ фуқароларнинг, шу жумладан жиноят процесси доирасида судга шикоят қилиш ҳуқуқи расман мустаҳкамланган. Зеро қонун фақат 2 ҳолатда: текширилиши Конституциявий суднинг мутлақ ваколатлари доирасига киритилган хатти-ҳаракатлар (қарорлар), шунингдек устидан судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) ҳақида сўз борганда қўлланмаслиги белгиланган.

 

Ушбу истисноли ҳолатлар жиноят ишларини кўришда кам қўлланган, бунда жиноят ишини қўзғатиш билан уни судга ошириш ўртасидаги муддат 1 йилгача бориши мумкин бўлган (ЖПКнинг 351-моддасидаги дастлабки терговнинг эски ва янги муддатларига қаранг). Бинобарин, суднинг ишни судда кўраётганда дастлабки тергов чоғида йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни бартараф этишига ўрин қолмаган. Бироқ 1996 йилда Олий суд Пленуми суриштирувчилар, терговчилар ва прокурорлар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан қонунни қўлламаслик учун бу ҳам етарли эканлиги ҳақида тушунтириш берган. Шу кунга қадар ишни судгача кўриш босқичида уларнинг хатти-ҳаракатлари устидан фақат юқори турувчи мансабдор шахсга ёки прокурорга (юқори турувчи прокурорга) шикоят қилишга рухсат берилади. 

 

Таклиф этилган ғоя амалга оширилса, жиноят ишини қўзғатиш, терговгача текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш чоғида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари сезиларли даражада кучайтирилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_