Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларига ўзгартиришлар киритилади

12.12.2020

Рус тилида ўқиш

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳада «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири назарда тутилган. Унда хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат органларининг қуйидагилар борасидаги ўзаро ҳамкорлик тамойиллари баён этилади:

  • қонунга риоя этилиши;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва тенглиги;
  • мулк дахлсизлиги;
  • соғлом рақобат.

 

Ҳужжат лойиҳасида тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар бўйича таснифланади:

а) кичик бизнес субъектлари:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • микрофирмалар – ходимларининг ўртача сони 10 нафардан иборат бўлган ҳамда товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган йиллик соф даромади 4 млрд сўмгача миқдорни ташкил этадиган тадбиркорлик субъектлари;
  • кичик корхоналар – ходимларининг ўртача сони 11 нафардан 49 нафаргача бўлган ҳамда товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган йиллик соф даромади 20 млрд сўмгача миқдорни ташкил этадиган тадбиркорлик субъектлари;

б) ўрта бизнес субъектлари (ўрта корхоналар) – ходимларининг йиллик сони 50 нафардан 249 нафаргача бўлган ҳамда товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган йиллик соф даромади 100 млрд сўмгача миқдорни ташкил этадиган тадбиркорлик субъектлари;

в) йирик бизнес субъектлари (йирик корхоналар) – доимий ходимлари сони бир йилда 250 нафардан кўп бўлади, товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган йиллик соф даромади эса 100 млрд сўмдан юқори миқдорни ташкил этади.

 

Тадбиркорлик субъектлари кўрсатиб ўтилган мезонлардан бирига мувофиқ келган тақдирда тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилади.

 

Тадбиркорлик субъектлари тоифасини белгилаш ва қайта тайинлаш календарь йил охирида юридик шахс томонидан тақдим этилган молиявий ва статистик ҳисоботга асосан амалга оширилади.

 

Шунингдек қонун лойиҳасида қуйидагилар қайд этилган: 

  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари;
  • тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари;
  • тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиби;
  • тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари;
  • кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун инфратузилма субъектлари рўйхати;
  • тадбиркорлик соҳасини давлат томонидан тартибга солиш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Бухорий.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50