Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

«Тадбиркорлик кодекси» бизнесни тартибга солади

31.05.2022

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги томонидан «Тадбиркорлик кодекси» лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

Кодекс лойиҳасида 9 та амалдаги қонун, 2 та янги қонун лойиҳаси ва 10 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бирлаштирилди. Улар тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдан бошлаб, уни тугатишгача бўлган барча жараёнларни тартибга солишга қаратилган.

 

«Тадбиркорлик кодекси» лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • хўжалик юритувчи субъектларни кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратиш;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари базасини ихчамлаштириш, «хўжалик ширкати» ташкилий-ҳуқуқий шаклини бекор қилиш;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турларини белгилаш. Уларга қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
  • тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг чегаралари ҳамда тартибга солиш шаклларини белгилаш;
  • 43 та давлат органининг 146 та назорат функциялари ва Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган 18 турдаги текширувлар рўйхатларини тасдиқлаш ва бошқалар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.