Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Тадбиркорлик субъектлари учун ягона база барпо этилади

24.06.2020

Рус тилида ўқиш

ДСҚ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Ҳужжат юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Барпо этиладиган Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектларнинг марказий маълумотлар базаси (кейинги ўринларда – Марказий база) бўйича қарор лойиҳаси билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • Давлат солиқ қўмитаси Марказий базани юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
  • Марказий база солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базаси негизида ташкил этилади ва юритилади;
  • Марказий базани ташкил этиш, жорий этиш ва келгусида уни юритишни молиялаштириш Солиқ органларини ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Қарор лойиҳаси билан қуйидагилар тасдиқланади:

  • Марказий базани юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган таснифлагич ва маълумотномалар рўйхати.

 

Марказий маълумотлар базаси 2021 йил 1 январга қадар ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши керак. Бунга қадар уч ой муддатда тадбиркорлик субъектларининг мавжуд маълумотлар базалари инвентаризация қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_