Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПҚ–2777-сон «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини амалга ошириш мақсадида қонунчиликка тузатишлар лойиҳаларини тайёрлади. Ҳозирги вақтда улар қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш порталида муҳокама учун очиқ.
- www.norma.uz
- НҲҲ лойиҳалари
- Терминал бўйича нарх оширилганда – суд орқали молиявий санкция
Терминал бўйича нарх оширилганда – суд орқали молиявий санкция
16.03.2017

Маълумот учун: қарор билан жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасида пластик карточкалар воситасида тўловлар қабул қилии бўйича ҳисоб-китоб терминалларисиз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланди (батафсил – бу ерда). Ҳужжатнинг 9-банди қонунчиликни қабул қилинган ҳужжатга мувофиқлаштириш бўйича топшириқни сақлайди.
Энг аввало, Солиқ кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида», «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунларга қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилади.
Улар нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари бўйича қисқа муддатли текширувларни ўтказишга тааллуқли. Лойиҳада бунинг режадан ташқари солиқ текшируви эканига аниқлик киритилган.
Уни ўтказиш учун назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг махсус рухсатномаси талаб этилмайди. Солиқ органининг ҳудудий ва тузилмавий бўлинмаси буйруғи текширув учун асос бўлиб хизмат қилади. Унда ўтказиш мақсади, муддатлари ҳамда текширувчи шахсларнинг таркиби кўрсатилиши керак.
Бу муҳим! Лойиҳанинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда товарлар ҳамда хизматлар нархини тўлов шаклига қараб (нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича) сунъий равишда оширган ёки пасайтирган тақдирда ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида жарима солиниши маъмурий жавобгарлик эмас, балки молиявий санкция саналади. Тегишли қўшимчани СКнинг 119-моддасига киритиш кўзда тутилган. Бинобарин, ушбу ҳолатда тадбиркорлик субъекти – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор хўжалик суд иш юритуви тартибида жавобгарликка тортилади (ХПК 203-боб).
Худди шу мазмундаги тузатишлар Ҳукуматнинг айрим қарорларига ҳам киритилади.
Алоҳида лойиҳа билан кўчма савдо объектларини Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган ва банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари рўйхатига киритиш таклиф этилмоқда (Президентнинг 19.04.2010 йилдаги ПҚ–1325-сон Қарори билан тасдиқланган).
Кўчма савдони амалга ошириш қоидалари ҳақида батафсил бу ерда ёзилган.
Лойиҳалар муҳокамада бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Пенсионерларга нақд пул тўлаш бошқа ташкилотларга бериладиган нақд пулга таъсир этмайди
- Ўзбекистонда VISA Classic карталарига энг яхши шартларда хизмат кўрсатган 20 та банк
- Uzcard ҳамкорларининг сони ортди
- Бўш турган хорижий валютадан қандай фойда олиш мумкин
- Пулларингизни онлайн-омонатларда сақланг
- ФВВ текширувларни қандай ўтказади
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади