Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Туристлар харажатларини қоплаш режалаштирилмоқда

15.02.2021

Рус тилида ўқиш

ВМнинг «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қайтариш механизмини жорий қилиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Қуйидаги ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилмоқда:

  • Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини белгилаш, авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг мехмонхона хизматлари нархларини келишиш бўйича махсус комиссия таркиби.

 

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдордаги маблағларни ажратиш орқали харажатларни қоплаш режалаштирилмоқда. Бунда:

  • авиаташувчиларга – ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиа чипта нархининг 25%и;
  • саёҳат ташкилотчиларига – Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан транспорт чипталари нархининг 15%и ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10%и қопланади.

 

Субсидияланадиган авиақатновлар рўйхати махсус комиссия томонидан тасдиқланади. Унда субсидияланадиган авиақатнов амалга ошириладиган йўналиш (маршрут) ва амал қилиш муддати, махсус тариф белгиланади. Субсидия ҳар ойда тўлаб борилади.

 

Авиаташувчиларга субсидиялар республиканинг бир вилояти/шаҳридан иккинчи вилояти/шаҳрига амалга оширилган авиақатновлар учун ҳаво кемасининг «тежамкор» хизмат кўрсатиш тоифаси бўйича ажратилади.

 

Лойиҳа бўйича субсидия олиш учун авиаташувчи белгиланган шаклда Транспорт вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан унга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

 

Ўз навбатида, саёҳат ташкилотчиларига 1.03.2021 йилдан 1.06.2022 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган қатновларга субсидиялар ажратиш таклиф этилмоқда. Саёҳат ташкилотчиси субсидия олиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига белгиланган шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши лозим.

 

Лойиҳа Президентнинг 3.02.2021 йилдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ–6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48