ҚҲТБТ порталида Президент Администрацияси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси эълон қилинди.
Стратегия Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган бўлиб, 5 та йўналиш ва 100 та мақсаддан иборатдир. Стратегияни амалга ошириш учун жами 252,2 млрд АҚШ доллари ажратилади.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий йўналишлари:
- аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш;
- барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
- аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, шу жумладан сув ресурсларини тежаш;
- халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш;
- мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича ислоҳотлар, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа бўлиши керак, уларнинг биринчи раҳбарларига эса бунинг учун шахсий масъулият юклатилади.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади. Стратегияни амалга ошириш учун ҳар йили алоҳида ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Лола Абдуазимова.