Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини (кейинги ўринларда – ЯМБС) тасдиқлаш назарда тутилмоқда.
Маълумот учун: ЯМБС баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини ҳамда баҳолаш тартиби ва баҳолаш экспертизасига қўйиладиган талабаларни белгилайди.
ЯМБС амалдаги таҳрирдаги стандартдан фарқли равишда:
- халқаро баҳолаш стандартлари нормаларига мувофиқлаштирилган;
- тизимлаштирилган;
- баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича стандартни акс эттирган;
- баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлардан фойдаланиш муддатини белгилайди;
- транспорт воситалари қийматини баҳолаш бўйича алоҳида стандартни акс эттирган;
- қурилиш, реконструкция ёки таъмирлаш жараёнида (девелопмент) бўлган биноларнинг қийматини баҳолаш стандартини акс эттирган;
- номолиявий мажбуриятларни (кафолатлар, қопламалар, мажбуриятлар ва ҳ.к.) қийматини баҳолаш тартибини акс эттирган;
- давлат тили ва рус тилларида ишлаб чиқилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Собир Нурбердиев.