Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 2017 йил 29 декабрда 2959-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилди.
2018 йил 1 январдан бошлаб 1 литр алкоголли маҳсулот (пиводан ташқари) қуйидаги қийматдан паст нархда сотилиши мумкин эмас:
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
||||
2017 й. |
2018 й. |
Ўсиш %да |
2017 й. |
2018 й. |
Ўсиш %да |
|
Вино |
5 400 |
6 500 |
20,37% |
6 500 |
7 800 |
20% |
Коньяк |
17 200 |
22 000 |
27,9% |
20 600 |
26 400 |
28,15% |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар |
12 900 |
16 000 |
24,03% |
15 500 |
19 200 |
23,87% |
Маълумот учун: алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар 2010 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2009 йилдаги 327-сон қарори билан жорий этилган. Мақсад – алкоголли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва реализация қилишга йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш. Шу усул билан виждонсиз паст сифатли алкоголь ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар виждонли ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан тенг рақобатли шароитларга қўйилади.
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларининг (16.03.2007 йилдаги ПҚ–605-сон қарорга 2-илова) 15-банди ва Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари (13.02.2003 йилдаги 75-сон ВМҚга 1-илова) 60-бандига мувофиқ юқорида кўрсатилган нархдан паст нархда алкоголь сотиш тақиқланади.
Жазо:
- юридик шахслар учун – Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларининг 16-бандига асосан ЭКИҲнинг 200 дан 300 бараваригача жарима;
- жисмоний шахслар (ходимлар) учун– МЖтКнинг 164-моддаси бўйича ЭКИҲнинг 1 дан 80 бараваригача жарима.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.