Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

1 июлдан банкротлик механизмининг айрим элементлари ўзгаради

04.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 1.02.2019 йилдаги «Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу ҳужжат лойиҳасини ёритган эдик. Тасдиқланган таҳрирнинг айрим жиҳатлари лойиҳадагидан фарқ қилади. Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

 

Унинг бажарилмаслиги қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатишга асос бўладиган, қуйидаги шахсларга нисбатан жами талаблар суммаси 2019 йил 1 июлдан пасайтирилади:

  • юридик шахсга нисбатан – камида 300 ЭКИҲгача (ҳозир – 500 ЭКИҲ);
  • якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан – камида 20 ЭКИҲгача (ҳозир – 30 ЭКИҲ).

 

Банкротлик аломатини қайта кўриб чиқиш – қарздор унга нисбатан қўйилган талабларни бажармайдиган муддат ҳақидаги таклиф қабул қилинмади. Шу тариқа, умумий муддат – тегишли мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан 3 ой сақланиб қолди. Бироқ солиқ органлари солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 3-қисмига қаранг).

 

Худди шу санадан бошлаб тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан 9 ойгача қисқартирилади. Ушбу муддат, ҳозир бўлганидек, қуйидаги ҳолларда узайтирилиши мумкин:

 

а) алоҳида ҳолларда (ҳозир – заруратга кўра). Ҳужжатда алоҳида ҳоллар дея тан олинадиган ҳоллар рўйхати келтирилмаган. Эҳтимол, у «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририда қайд этилар (қуйига қаранг) ёки суднинг ихтиёрига қолдирилар;

 

б) уч ойдан ошмаган муддатга. Ҳозир тугатишга доир иш юритиш узайтирилиши мумкин бўлган муддат белгиланмаган;

 

в) банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг илтимосномасига асосан («Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддасига қаранг). Ҳозир иқтисодий суд ташаббусига кўра ҳам муддат узайтирилиши мумкин.

 

2019 йил 1 июлдан кучга кирадиган лойиҳанинг қуйидаги нормалари ҳам ўзгартиришсиз тасдиқланди:

  • бенефициар ва аффилланган шахсларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатлари оқибатида сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мазкур шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидиар жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади;
  • банкротлик таомиллари қўлланилган қарздорларнинг мол-мулки суд бошқарувчилари томонидан «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали сотилади. 

 

! Янги тартибни тўлақонли амалга ошириш учун «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритиш зарур. 2019 йил 1 майгача унинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва Парламентга киритиш вазифаси топширилган. Бундан ташқари, сохта банкротлик (ЖКнинг 180-моддаси), банкротликни яширганлик (ЖКнинг 181-моддаси) ва қасддан банкротликка олиб келганлик (МЖТКнинг 1795-моддаси; ЖКнинг 1811-моддаси) учун жавобгарлик кучайтирилади. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси 2019 йил 1 мартгача киритилади.

 

Олег Заманов.