Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Фонд биржасидаги операциялар бўйича ЭҲФ расмийлаштириш керакми Хизматларни импорт қилишда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини қайси курс бўйича аниқлаш керак Чет эл валютасига сотиб олинганда ТМЗ таннархи қандай аниқланади

1 октябрдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар нархи оширилади

30.09.2020

Рус тилида ўқиш

 

Молия вазирлиги ва ДСҚ алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни тасдиқлади (рўйхат рақами 3188-1, 29.09.2020 й.).

 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги нархлар 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб жорий этилган эди. 2020 йил 1 октябрдан бошлаб улгуржи-сотиш нархлари ўртача 8,2%га, чакана нархлар – 8,6%га оширилади. Ҳар бир товар позицияси кесимида индексация қилиш қуйидаги жадвалда акс этган. Илгаригидек, нархлар 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида белгиланган.

 

Сотилаётган товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи

Энг кам чакана нарх

1.11.2019 йилдан 1.10.2020 йилгача

1.10.2020 йилдан

Индексация миқдори

1.11.2019 йилдан 1.10.2020 йилгача

1.10.2020 йилдан

Индексация миқдори

Вино

8 600

9 400

9,3%

10 200

11 200

9,8%

Коньяк

31 000

33 000

6,4%

36 600

39 000

6,5%

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар

22 000

24 000

9%

26 000

28 500

9,6%

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.10.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-09-20
  • USD:12724.84 (+0.00) сум
  • EUR:14223.83 (+0.00) сум
  • RUB:137.11 (+0.00) сум