Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

1 январдан бошлаб меҳнат муносабатлари онлайнга ўтади

01.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (ЯММТ) 2020 йил 1 январдан жорий қилинади. Бу Президентнинг 31 октябрдаги қарорида назарда тутилган.

 

ЯММТ воситасида қуйидагилар амалга оширилади:

  • иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни тугатиш тартиб-таомилларини электрон рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш;
  • иш берувчиларнинг тузилмаси (штатлар жадвали), шу жумладан, мавжуд ва яратиладиган иш ўринлари, меҳнат шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
  • ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобланган иш ҳақи ва жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларига ҳисобланган солиқлар, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобига тўловлар ҳақидаги ахборотга асосланган электрон меҳнат дафтарчасида жисмоний шахсларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва юритиш;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш даражасини ва унинг самарадорлигини ошириш учун меҳнат бозори кўрсаткичлари ҳолати ва динамикаси тўғрисидаги ахборотлардан иборат маълумотларни идоралараро тизимлаштирилган тарзда ва мунтазам равишда электрон алмашишни жорий этиш;
  • ходимлар ҳамда ишчиларнинг сон ва сифат таркиби, вакансиялар, шунингдек, ишга жойлашиш учун номзодларга иш берувчилар томонидан қўйиладиган малакавий ва бошқа талаблар тўғрисида автоматик тарзда тўпланадиган холис, шаффоф ва долзарб маълумотларни шакллантириш;
  • манфаатдор ташкилотларга улар ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариши учун ЯММТдан зарурий маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиш;
  • меҳнат ресурсларининг, хусусан, меҳнат ресурслари тоифалари, ишга лаёқатли, иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли қатламлари, шу жумладан, Давлат статистика қўмитаси, Пенсия жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари асосида пенсия ёшидаги ишлаётган шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида ҳар куни янгиланадиган балансини шакллантириш;
  • меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазаси, ишга жойлаштириш дастурлари бўйича ўтказиладиган текширувлар, шунингдек, иш ўринларининг аттестацияси, Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ягона реестрига тегишли маълумотларнинг (ахборотларнинг) тўлиқ киритилишиниэкспертизадан ўтказиш натижаларини мониторинг қилиш;
  • хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетадиган фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш, ташкилий тартибдаги меҳнат миграцияси тўғрисидаги келишувга асосан хорижда ишга жойлаштирилган фуқаролар ҳақида маълумотлар базасини яратиш, шунингдек, ишга жойлаштирилаётган мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат шароитлари, ижтимоий ва яшаш-турмуш таъминоти, чет эллик иш берувчилар билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг ҳуқуқий жиҳатлари, қонунчиликда назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида онлайн тартибда маълумотлар тақдим этиш имконияти;
  • меҳнат бозорининг, ҳудудлар, жинс ва ёш омиллари, соҳалар ва мутахассисликлар кесимида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг ривожланиш тенденциялари прогнозини шакллантириш;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ахборот ресурслари билан интеграциялаш;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳаларида давлат бошқаруви бўйича юклатилган функцияларни тўла ҳажмда ва тезкорлик билан амалга ошириш.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб ЯММТда иш берувчилар янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини мажбурий рўйхатдан ўтказишлари шарт. 2020 йил 1 январгача тузилган меҳнат шартномалари келаси йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилиши керак.

 

Шунингдек, келаси йилдан бошлаб ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари жорий этилади. У рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида ЯММТда автоматик тарзда шакллантирилади. Тегишинча, ходимнинг меҳнат стажи, шу жумладан пенсия тайинлашда 1 январдан кейин ЯММТда мавжуд маълумотлар асосида, бунга қадар эса – илгариги қоидалар асосида ҳисобланади.

 

! Меҳнат шартномаларини, уларга ўзгартиришларни, уларнинг тугатилишини ЯММТда ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш учун масъулият иш берувчи зиммасига юклатилади. Ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жарималарни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бироқ, жисмоний шахсларга ихтиёрий равишда ўтган даврдаги ишга жойлашганлик тўғрисидаги маълумотларни мустақил киритиш ҳуқуқи берилади, бунда маълумотлар Пенсия жамғармаси органлари томонидан мажбурий верификацияланади.

 

Барча юридик ва жисмоний шахслар ЯММТдан бепул фойдаланишлари мумкин.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум